Get Mystery Box with random crypto!

Mustajob duolar 🍀

Telegram kanalining logotibi mustajob_duolar — Mustajob duolar 🍀 M
Telegram kanalining logotibi mustajob_duolar — Mustajob duolar 🍀
Kanal manzili: @mustajob_duolar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.91K
Kanalning ta’rifi

#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar
📃 She'rlar

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-01-07 03:00:49
    ❁═════ ❁﷽❁ ═════❁

     АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ъала росулиллаҳ!

Аллоҳим бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилгин.

Жамики мўмин мусулмонларга дуоларини ижобат этгин.

Ота-оналаримизни соғ-саломат қилгин.

Беморларимизга кетидан ҳеч қандай дард қолдирмайдиган шифо-и комил ато этгин.

Фарзандларимизни кўзларимиз қувончи қилгин.

Фарзандсизларга солиҳ зурриёдлар ато этгин.

Қарздорларга нажот бергин.

Ғамгинларни ғуссаларини аритгин.

Маҳзунларни шод этгин.

Камбағалларини Ўз фазлинг билан бойитгин.

Бойларига инсоф бергин.

Мусофирларини муқим қилгин.

Очларини тўйдир. Ташналарини қондир.

Барча барчамизга яхшиликларингни баракаси билан мўл-кўл қилиб бергин! Илоҳо Амийн! Амийн! Амийн!

  ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК
                  БЎЛСИН!

Сиз излаган манзил...

ⓊⓈⓉⒶⒿⓄⒷ ⒹⓊⓄⓁⒶⓇ каналига уланинг
https://t.me/joinchat/AAAAAE5_vBVa8AwQTVq1LQ
13.1K viewsYusuf, 00:00
Ochish/sharhlash
2022-01-06 16:21:40 БИР ОҒИЗ СЎЗ ФОЖЕАСИ (ҳаётий лавҳалар)

Бир келин туғруқхонадан чиқди. Дугонаси хабар олгани келиб, гап орасида умр йўлдоши нима совға қилганини сўраб қолди.
Келин: ҳеч нарса совға қилмадилар.
Дугона: наҳотки, шуми сени қадринг?, деб дугонасининг ҳаётига бомба ташладию, ўзи кетди.
Кечки пайт ишдан чарчаб келадиган эр билан келинчак тортишадиган, урушадиган сал нарсага ғазабланадиган бўлиб қолди. Ҳар битта гапида қадрини пеш қилавергач эр талоғини бериб юборди.
Муаммо нимадан бошланган эди?
Дугонасининг бир оғиз сўзидан!

Икки дўст учрашиб қолишди. Бири иккинчисидан,
- қаерда ишлаяпсан?
- Фалончи дўконда.
- Ойига қанча тўлашяпти?
- 500 минг
- Бор йўғи 500 мингми? Бу билан қандай яшаш мумкун ахир?
Сени шунча меҳнатингга арзимас экан, деб ишини дўстига ёмон кўрсатиб қўйди.
Бола дўкон хўжайини олдига бориб, ойлигини оширишини талаб қилди. Хўжайни эса рад қилди.
Бир оғиз сўзни эшитмасидан аввал тинчгина ишлаб юрган бола, энди ишсиз қолди.

Қария дам олиб, уйида ётган эди. Олдига чиққан қўшниси,
"нимага ўғлинг келиб сендан хабар олиб турмайди?
Ишлари кўпайиб кетганига ишондингми?"
Бир оғиз сўз, отанинг тоза қалбини кемириб ташлади. Розилик эвазига норизолик қамраб олди.
Шуни унутмангки, шайтон тили билан ҳам гапиради.

Ҳаётимизда қуйидаги саволлар такрорланадиган бўлиб қолди.
- Нимага фалон нарсани сотиб олмадингиз?
- Нимага сизда бу нарсадан йўқ? Ҳамма олаяптику..
- Бу ҳаётга ёки шахсга қандай чидаб келаяпсиз?
- Шундай бўлишига қандай йўл қўйяпсиз?
Бу нарсаларни эҳтимол жоҳиллик юзасидан сўрармиз ёки бизга шу нарсаларни билиш қизиқ туюлар ёки гап йўғида бекорчиликдан айтиб ўтармиз. Лекин шу сўраган нарсаларимиз суҳбатдошимизга қанчалар оғир ботишини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.
Азизлар гапираётган гапимизни тарозига солиб кўрайлик.
Сўзлар - ҳудди калитларга ўхшайди. Улардан тўғри фойдалансанг бировни оғзини ёпасан ёки қалбни очасан....

@Mustajob_duolar |

Сиз излаган манзил...
9.6K viewsYusuf, 13:21
Ochish/sharhlash
2022-01-06 04:01:44
•═•═•⊰ ⊱•═•═•
#хайрли_тонг

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди…

Ҳар куни янги сахифа…

Бир бети маҳзун кечса…

Кейинги сахифаси қувончга тўла бўлади…

Шунинг учун ҳам "Хавотир олманг!"

Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, Аллоҳга таваккал қилинг, ўзи шундоқ ҳам қисқа ҳаётдан завқланиб яшанг!

Ассалому алайкум!
Ҳар тонг қуёш замин узра нурларини сочар экан, солиҳ, мухлис бандалар бу куннинг ғанимат эканлигини, охират учун озуқа тўплаш имкони эканлигини жуда яхши биладилар!
Бу ҳаётда яшашдан мақсад Аллоҳга ибодат қилиб, охиратга «хазина» йиғиш экан, бу йўлда Сизга Аллоҳнинг мадад беришини ва кунингиз хайрли ўтишини тилаб қоламиз!

Субҳаналлоҳ!
Алҳамдулиллаҳ!
Аллоҳу акбар!
Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳ!

ⓊⓈⓉⒶⒿⓄⒷ ⒹⓊⓄⓁⒶⓇ каналига уланинг
https://t.me/joinchat/AAAAAE5_vBVa8AwQTVq1LQ
10.2K viewsYusuf, 01:01
Ochish/sharhlash
2022-01-05 14:01:45 Ҳикояни ўқинг ва дўстларингизга улашинг!

Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларига шогирд бўлган эди. Бир куни устоз уни сув келтиришга буюрди. У булоқдан кўзасига сув олаётганида бир отлиқ келиб, «Отимни ҳуркитдинг» деган баҳона билан Иброҳимни итариб юборди. Унинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
- Нима бўлди, ўғлим? - сўради устоз.
- Булоқдан сув олаётсам, бир отлиқ келиб итариб юборган эди, кўза қўлимдан тушиб, синди.
- Кўзани синдирган одамга бирор нарса дедингми?
- Йўқ, ҳеч нарса дея олмадим.
- Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
- Йўқ.
- Унда тез орқангга қайтиб, отлиққа бирор нарса деб кел.
Исмоил Фақируллоҳнинг бу буйруғи ҳаммани ҳайрон қилди. Иброҳим ноилож югуриб булоқ бошига борди. Отлиқ отини суғораётган экан. Иброҳим анча тараддудланиб турди, аммо ҳеч нарса дея олмай ортига қайтди.
- Гапирдингми? - сўради устози.
- Йўқ.
- Вақт ўтказмай югур, унга бирор ёмон гап айтиб кел.
Иброҳим яна югуриб булоқ бошига борди. Қараса, ўша отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди, унинг боши ёрилган, ўзи беҳуш эди. Бу ҳолатдан қўрқиб кетган Иброҳим устозининг ёнига чопди ва унга бўлган воқеани айтиб берди.
- Эҳ, ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинга бир оғиз ёмон сўз айтганингда, балки, бу ҳодиса рўй бермасмиди?! — деди устози. Шогирдларининг тушунмай ҳайронликда турганини кўрган устоз изоҳ берди:
- Бир киши бошқа бир кишини ноҳақ хафа қилса, йиғлатса, мазлум унга қарши ҳеч нарса қилмаса ёки қилолмаса, унинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади. Кўзаси синган Иброҳим отлиққа ҳеч бўлмаганда «Нима қилиб қўйдинг?!» деганида, ўша одам отининг тепкисидан омон қолармиди...
«Сиз қандай яшамоқчисиз?» китобидан.

@Mustajob_duolar |

Сиз излаган манзил...
9.2K viewsYusuf, 11:01
Ochish/sharhlash
2022-01-05 07:07:07 Онажон...

Бир ёш йигит хикоя қилади:
Бир куни онам билан тортишиб қолдик. Овозлар кўтарилишгача борди. Олдимдаги китоб- дафтарларимни зарда билан стол устига отдим-да, хонамга кириб кетдим. Ўша пайтда кўнглимга қил хам сиғмасди. Одатда бирор нарсадан қаттиқ хафа бўлсам, уйқу билан ёзилардим...

Эртаси куни университетдан қайтаётиб, ўзимни қўярга жой тополмай, қаерда юрганимни хам билолмай, безовталаниб, охири мехрибон онажонимга хазилнамо бир нома ёздим. Номада жумладан шундай дейилганди:
"Эшитишимча, инсон оёғининг ости устига нисбатан мулойимроқ ва юмшоқроқ бўларкан. Муборак оёғингиз шу гапларнинг тўғрилигини лабларим билан текшириб кўришимга ижозат берармикин!"
Уйга келсам, волидам мени остонада кутиб турардилар. Кўз ёшлари яноқларига оқиб тушарди.
Дедилар: "Оёғимни ўпишингга хеч қачон рухсат бермайман. Сен айтган гапга келсак, мен унинг тўғрилигини ёш пайтингда оёқчаларингнинг устини хам, остини хам ўпавериб, аллақачон билиб бўлганман".
Кўз ёшларим юзимни ювди...
Парвардигорим амри ила улар бир куни ўтиб кетадилар. Бас, бу кунларни ғанимат билиб, хизматларини қилиб қолинглар. Ўтиб кетган бўлсалар, дуои хайр ила ёд олинглар!

@Mustajob_duolar |

Сиз излаган манзил...
9.0K viewsYusuf, 04:07
Ochish/sharhlash
2022-01-05 04:01:04
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ..

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ! Яна бир кунни ҳадя этган Роббимизга ҳамду-санолар бўлсин.!

Ҳар бир Тонг, ҳар бир кун бизларга Яратувчимиз Меҳрибон АЛЛОҲ томонидан берилган бир имкониятдир...

Шундай экан, келинг Азизлар шу имконимиз борида ЯХШИЛИК қилишни, кечиримли бўлишни, САВОБ ишлардан қочмай, гуноҳ ишлар томон қадам босмасликни урф одат қилайлик...

...Юрагингиз умид билан, қалбингиз ишонч билан, ҳаётингиз қувонч билан, хонадонингиз бахт билан тўлсин.! Яқинларингиз ва сизга керакли инсонлар ҳамиша ёнингизда бўлсин.!

…. "БИСМИЛЛАҲ" деб бошлаган кунимизда, режалаштирган ҳар бир ишимизни Аллоҳ бароридан келтирсин ва ҳар бир кунимизни бизларга файзли, ҳайрли ва барокатли қилсин.!

ⓊⓈⓉⒶⒿⓄⒷ ⒹⓊⓄⓁⒶⓇ каналига уланинг
https://t.me/joinchat/AAAAAE5_vBVa8AwQTVq1LQ
9.4K viewsYusuf, 01:01
Ochish/sharhlash
2022-01-04 14:57:05 ФАЗИЛАТЛИ ОНА..!

Ҳали уч ёшга тўлмаган қизча онасининг орқасидан кийимини тортқилаб:
- Ойижон, бугун Жаннатда қаср қурмаймизми? деб қолди.
Менимча янглиш эшитдим шекилли дедиим.
Йуқ, қизча яна шу гапларни қайтарди.. сўнг опалари келиб синглиси айтган гапларни улар ҳам айтишди.
Фазилатли она кўзларимга қараб кулиб деди:
- Фарзандларим билан жаннатда қандай қилиб қаср қуришимизни кўргингиз келаяптими?
Мен "ҳа" деб, бир чеккада уларни нима деётганларини кузатиб ўтирдим.
Аввал она атрофида фарзандлари тизилиб ўтириб олишди. Фарзандларининг ёшлари тахминан 3 ёшдан 10 ёшгача эди. Ҳаммалари хаяжон билан тайёр ўтиришарди. Она "Ихлос" сурасини ўқий бошлади. Кетидан фарзандлари қайтарар эди.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм..
Қул ҳуваллоҳу аҳад, Аллоҳус сомад, лам ялийд ва лам йувлад, валам йакун лаҳу, куфуван аҳад.

Сурани 10 марта қайтаришди.
Тугатиб бўлишгач ҳаммалари бир варакайига бор овозлари билан: Алҳамдулиллаҳ, жаннатда қасримизни қурдик, деб ҳурсанд бўлиб кетишди.
Болалари онасига:
- ойижон, энди хазинамиз ҳам бўлсин.
Кейин биргалашиб,
Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ ..
Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ..

Сўнгра фазилатли она сўради:
- энди, ким сизлардан Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам унга жавоб беришларини истайди. Ва қўлларидан сув ичиб, ундан кейин чанқоғини унутишини истайди...
Кейин ҳаммалари бирданига:
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.. кама соллайта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳим иннака ҳамидум мажийд.. Аллоҳумма борик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.. кама барокта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳим иннака ҳамидум мажийд.

Кетидан эса тасбеҳ ва такбир ва таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ)ларни кетма кет этиб чиқишиб , ҳурсанд бўлишиб, ҳар қаёққа тарқалишди. Кимдир дарсига қаради, яна кимларидир ўйинчоқларига киришиб кетди.

Буларни қандай қилиб ургатдингиз, деб сўрадим.
Фазилатли Она:
- Болаларим улар билан ўтиришимни яхши кўришади. Мен ҳам вақтдан фойдаланиб, уларга Аллоҳни зикр қилишларини ўргатаман.

Азизлар бу ҳодисани сизлар билан улашгим келди. Кўп болажонларимиз кўрсатувларда ҳар хил қасрлар қурилишларини томоша қилиб унда яшашларини хоҳлашади ёки бўлмасам мультфильм қахрамонларини хазиналарга қандай эришаётганларини томоша қилишади. Уларга буларнинг ҳаммасига қандай осон йул билан эришишлиги мумкунлигини ўргатсак.

Онанинг вафотидан кейин ҳам она ўргатган азкорларни фарзандлари қайтариб турса, онага эҳсон қилишгандай бўлишади, ҳасанотлари етиб боради ин шаа Аллоҳ. Бу она учун дунё ва охиратдаги энг афзал сармоя.

Аёлингизга, фарзандларингизга ўргатинг. Қолган дўстларингиз билан ҳам улашинг...

@Mustajob_duolar |

Сиз излаган манзил...
11.2K viewsYusuf, 11:57
Ochish/sharhlash
2022-01-04 04:01:42
АССАЛОМУ
АЛАЙКУМ

Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга,
Юзингиз нурга,
Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Тонгда қилган тилакларингиз,

Кечга қадар ижобат бўлсин! Амин...

#ҲайрлиТонг!

#Зикр_қиламиз...

«Огоҳ бўлингизким,Аллоҳни зикр қилиш ила қалблар ором олур».

"Раъд" сураси,28-оят

Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Лаа илааҳа иллаллоҳ
Аллоҳу акбар
Лааа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ. `

сўзлари абадий қолувчи солиҳ амаллардандир.

ⓊⓈⓉⒶⒿⓄⒷ ⒹⓊⓄⓁⒶⓇ каналига уланинг
https://t.me/joinchat/AAAAAE5_vBVa8AwQTVq1LQ
8.7K viewsYusuf, 01:01
Ochish/sharhlash
2021-12-31 07:06:25
Bismillah

Juma Ayyomingiz muborak boʻlsin aziz dindoshim!!
Jumaning xayri va barakoti siz va yaqinlaringizga boʻlsin..
Ushbu kunda Paygʻambarimiz Muhammad ﷺ ga koʻproq salavot aytishni unutmang.
Allohumma solli ála sayyidina Muhammad..

اللهمَّ صلِّ على سيِّدنا محمَّد

Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh

@Mustajob_duolar |

Siz izlagan manzil...
11.2K viewsYusuf, 04:06
Ochish/sharhlash
2021-12-23 07:04:43 Қўлингизни дуога очинг Аллоҳ таоло барча беморларимизга шифойи комил ато этсин....

Ин шаа Аллоҳ
10.1K viewsᴜᴍᴍᴜ ɢᴜʟꜱᴜᴍ , 04:04
Ochish/sharhlash