Get Mystery Box with random crypto!

Ҳикояни ўқинг ва дўстларингизга улашинг! Шайх Иброҳим Ҳаққий | Mustajob duolar 🍀

Ҳикояни ўқинг ва дўстларингизга улашинг!

Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларига шогирд бўлган эди. Бир куни устоз уни сув келтиришга буюрди. У булоқдан кўзасига сув олаётганида бир отлиқ келиб, «Отимни ҳуркитдинг» деган баҳона билан Иброҳимни итариб юборди. Унинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
- Нима бўлди, ўғлим? - сўради устоз.
- Булоқдан сув олаётсам, бир отлиқ келиб итариб юборган эди, кўза қўлимдан тушиб, синди.
- Кўзани синдирган одамга бирор нарса дедингми?
- Йўқ, ҳеч нарса дея олмадим.
- Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
- Йўқ.
- Унда тез орқангга қайтиб, отлиққа бирор нарса деб кел.
Исмоил Фақируллоҳнинг бу буйруғи ҳаммани ҳайрон қилди. Иброҳим ноилож югуриб булоқ бошига борди. Отлиқ отини суғораётган экан. Иброҳим анча тараддудланиб турди, аммо ҳеч нарса дея олмай ортига қайтди.
- Гапирдингми? - сўради устози.
- Йўқ.
- Вақт ўтказмай югур, унга бирор ёмон гап айтиб кел.
Иброҳим яна югуриб булоқ бошига борди. Қараса, ўша отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди, унинг боши ёрилган, ўзи беҳуш эди. Бу ҳолатдан қўрқиб кетган Иброҳим устозининг ёнига чопди ва унга бўлган воқеани айтиб берди.
- Эҳ, ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинга бир оғиз ёмон сўз айтганингда, балки, бу ҳодиса рўй бермасмиди?! — деди устози. Шогирдларининг тушунмай ҳайронликда турганини кўрган устоз изоҳ берди:
- Бир киши бошқа бир кишини ноҳақ хафа қилса, йиғлатса, мазлум унга қарши ҳеч нарса қилмаса ёки қилолмаса, унинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади. Кўзаси синган Иброҳим отлиққа ҳеч бўлмаганда «Нима қилиб қўйдинг?!» деганида, ўша одам отининг тепкисидан омон қолармиди...
«Сиз қандай яшамоқчисиз?» китобидан.

@Mustajob_duolar |

Сиз излаган манзил...