Get Mystery Box with random crypto!

АЁЛ ОХИРАТДА КИМ БИЛАН БИРГА БЎЛАДИ? Машҳур саҳоба Абу Дардо | MUSLIM VA MUSLIMALAR UCHUN

АЁЛ ОХИРАТДА КИМ БИЛАН БИРГА БЎЛАДИ?

Машҳур саҳоба Абу Дардо розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида. Севикли завжаси Умму Дардо унга деди:
- Шу дунёда менга совчи қўйдингиз. Ота-онам сизга никоҳлаб беришди. Мен энди охиратда сизга совчи қўяман. Раббимдан сизни сўраб оламан.
- Ундай бўлса мендан кейин ҳеч кимга эрга тегмагин!—деди Абу Дардо розиялллоҳу анҳу.

Абу Дардо қазо қилди. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу унинг хотинига совчи қўйди. Умму Дардо эри билан бўлиб ўтган суҳбат ҳақида Муовияга айтиб, турмуш қурмаслигини билдирди. Муовия розияллоҳу анҳу Умму Дардога: "Ундай бўлса сиз кўпроқ рўза тутиб юринг. Чунки рўза шаҳватни синдиради, никоҳ истагини сўндиради"—деб маслаҳат берди.
“Адуб ан-ниса”. 271–Б.

Аёл киши дунёда энг охири кимнинг никоҳида бўлган бўлса, охиратда ҳам (агар жаннат иккисига ҳам насиб этса) ўша сўнгги эри билан бирга бўлади!

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ УЛАШИНГ

Каналга аъзо бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEeFhjsyO5K84RjQLg