Get Mystery Box with random crypto!

ҚАБРИСТОНГА БОРИБ, МОЗОРЛАРГА ҚАРАНГ... Шифокор ҳузурига безо | MUSLIM VA MUSLIMALAR UCHUN

ҚАБРИСТОНГА БОРИБ, МОЗОРЛАРГА ҚАРАНГ...

Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста-бемор келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгура олмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди.
Доктор сўради:
«Бу ишларни бошқа биров қила олмайдими? Ёки биронтаси ёрдам берса-чи?»
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
«Сизга бир рецепт бераман, – деди доктор.
– Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз».

Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? – сўради шифокордан.
– Қабристонга бориб, мозорларга қаранг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттираётганига гувоҳ бўласиз...

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ УЛАШИНГ

Каналга аъзо бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEeFhjsyO5K84RjQLg