Get Mystery Box with random crypto!

ҲОЖИ ҚИЛМАГИН МАЙЛИ... Қарияпман кун ўтган сайин, Энди ётиб | MUSLIM VA MUSLIMALAR UCHUN

ҲОЖИ ҚИЛМАГИН МАЙЛИ...

Қарияпман кун ўтган сайин,
Энди ётиб қолмоғим тайин,
Қийин бўлди,онанга қийин,
Қийнаб бағрим тилмагин болам,
Майли Ҳожи қилмагин болам.

Сиқаяпти кундан кун нафас,
Қўрқма олтин қаср керакмас,
Ўн кунда бир хабар олсанг бас,
Қийнаб бағрим тилмагин болам,
Майли,Ҳожи қилмагин болам.

Ёш пайтингдай чиқариб қанот,
Кел ўзингни қучоғимга от,
Бир кечага онанг билан ёт,
Қийнаб бағрим тилмагин болам,
Майли Ҳожи қилмагин болам.

Қўрқаяпман кўрмай қолишдан,
Оёқ тортиб,юрмай қолишдан,
Бош ололмай қолдим болишдан,
Қийнаб бағрим тилмагин болам,
Майли,Ҳожи қилмагин болам.

Ташвишларинг ўтга солдими,
Ё ҳаёлинг бойлик олдими,
Беш кунлигим ўзи қолдими,
Бир бор тингла дилдаги нолам,
Майли,Ҳожи қилмагин болам.


Мактуба ШАЙДО

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ УЛАШИНГ

Каналга аъзо бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEeFhjsyO5K84RjQLg