Get Mystery Box with random crypto!

БИР КИШИ АЙТАДИ: Дадамнинг кўнгиллари хар не истаса мухайё қил | MUSLIM VA MUSLIMALAR UCHUN

БИР КИШИ АЙТАДИ:
Дадамнинг кўнгиллари хар не истаса мухайё қилдим, не тусаса топиб келдим. Бундан доим кафтларини дуога очиб "Аллоху Акбар" деб қўярдилар. Волидам "Ўғлингизни тузукроқ дуо қилиб қўйсангиз яхши бўларди, ахир сизнинг кўнглингизни топиш, дуоингизни олиш учун қўлидан келгани қадар харакатни қилмадими!?" дердилар. Дадам эса бунга жавобан "Аллоху Акбардан хам яхшироқ дуо борми? Каломнинг буюги шу эмасми!?" деб қўярдилар. Шу зайл бир неча йиллар давом этди. Бир кун атрофда йўқ бир нарсани истаб қолдилар. Мен қийинчиликлар билан топиб келдим. Шунда қўлларини дуога очдилар-да, "Эй Бор Худо-ё! Сен гувох бўл, мен фарзандимдан розиман, Сен хам рози бўл..." деб узундан узоқ дуо қилдилар. Мен кўзларимда ёш билан "Омийн, Омийн" деб турдим...
Ўша кундан ишларим мисли кўрилмаган даражада ўзгариб кетди, мен бундай холатни аввал кўрмагандим. Дадамнинг илтижолари Хаққа етганди...
Ва энди, эй Қадрдоним, сухбатдошим, мен шундан билдим-ки, дуонинг ижобати отанинг ризосида эди!
Уларнинг хизматин қилинг, онангизни розилигин олинг, қўлларин ўпинг, хар турли дуогўйларни топарсиз, аммо, бундай қўллар ўринбосарларин учратмассиз!
Огох бўлинг! Бу икки кишини йўқотсангиз қайта бундай мушфиқларни тополмассиз!...

Салим Айюбий

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ УЛАШИНГ

Каналга аъзо бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEeFhjsyO5K84RjQLg