2022-06-15 19:48:46
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Сизларнинг яхшиларингиз аёллар билан яхши (муносабатда) бўлганларингиздир»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
•••
Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, бизларнинг зиммамиздаги хотинларимизнин ҳақлари нима?» десам, у зот ﷺ
«Ўзинг овқатланганда унга ҳам едирмоғинг ўзинг либос кийганингда уни ҳам кийинтирмоқлигинг ва юзига урмаслигинг, ...сўкмаслигинг ҳамда уйингдан ташқари жойда аразлашмаслигинг», дедилар»
Абу Довуд ривояти
(Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу анҳудан)
•••
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хотинларгa яхши муомалада бўлинглар, деб айтган васиятимни қабул қилинглар. Чунки аёл қовурғадан яратилган. Қовурғанинг энг қийшиқ жойи юқорисидир. Агар сен уни тўғрилайман, десанг, синдириб қўясан. Агар шундай қолдирсанг, эгри бўйича қолади. Шундай экан, хотинлар ҳақидаги васиятимни қабул қилинглар»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
t.me/Muslihkg
291 views16:48