2023-01-28 09:11:01
#сахих Бухорий
#хадис 112
Абу Ҳурайра розияллоху анху дан: “Макка фатҳ қилинган йили Ҳузоа қабиласи Бани Лайс қабиласидан бир кишини ўлдирди (жоҳилия даврида қабиладошларидан бир кишини ўлдиришгани учун қасос олишган). Бу хабар Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туяларига миниб ваъз айтдилар: “Аллоҳ таоло Маккаю мукарримадан ўлимни бартараф қилди (ёки фил аскарларини, ровий иккиланаяпти), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳамда мўминларнинг қўлини баланд қилиб, уларни мағлуб этди. Огоҳ бўлинглар! Маккада уруш қилмоқ ва ўлдирмоқ мендан аввал ҳам бирор кишига рухсат этилмаган (ҳалол бўлмаган) ва мендан кейин ҳам бирор кишига рухсат этилмайди (ҳалол бўлмайди). Кундузи бир соатгина (ҳалол бўлди) изн берилди, уруш қилмоқ ва ўлдирмоқ шу соатдан эътиборан ҳаромдир (ман этилади). Макканинг тикани ҳам юлинмагай, дарахти ҳам кесилмагай, тушиб қолган (йўқотилган) нарсаси ҳам олинмагай, фақат одамларга маълум қилиш учун олинади. Ким ўлдирилган бўлса , унинг қариндоши, икки йўлдан бирини танлайди, ё хунини олади, қасосини олади”. Яманликлардан бири келиб: “Ё Расулуллоҳ, менга изн беринг!” – деди. Расулуллоҳ : “Фалончига ёзиб беринг!” – дедилар. Қурайш қабиласидан бир киши деди: “Ё Расулуллоҳ, тиканлари юлинмасин, дарахтлари кесилмасин, дедингиз, бироқ (хушбўй ўсимлик) ўрилса, майли денг! Ё Расулуллоҳ, биз изхирни ўриб, уйларимизга олиб борамиз ва қабрларимизга қўямиз”. Расулуллоҳ: “Изхир ўрилса, майли”, - дедилар” (яна қ. 2434, 6880).
@mursalaatt
2.4K views06:11