2023-02-09 07:46:50
Қиёматдан аввалги Малҳама кубро (катта жанг) қаерда содир бўлади?
Набийﷺ аятдилар: “Катта жанг кунида мусулмонларнинг ҳарбий лагери Дамашқ шаҳрининг ёнидаги Ғуто деб аталадиган ерда бўлади. Дамашқ мусулмонларнинг энг яхши турар жойларидан биридир“ (Абу Довуд: 4300).
Яъни Ғуто жанг майдони эмас, балки мусулмонлар сақланадиган ҳарбий база бўлади.
Унда жанг қаерда бўлади?
Набийﷺ аятдилар: “Рум қўшини Аъмақ ёки Дабиққа келмагунича қиёмат бўлмайди. Унга қарши бир шаҳардан ўша пайтдаги ер аҳлининг энг яхшиларидан бўлган бир қўшин чиқади“ (Муслим: 2897).
Аъмақ Ҳалабнинг ғарбий қисмида, ундан 75км узоқликда Искандерун санжагида жойлашган текисликдир. У аввал Сурия ҳудудида бўлган, 1939-йилдан Туркия ўз ҳудудига қўшиб олган. Ҳозирда Антакия шаҳрига яқин Ҳатай районининг таркибига киради (яқинда зилзила бўлган ер).
Аммо Дабиқ Ҳалабнинг шимолий қисмида, ундан 35км узоқликда жойлашган улкан текисликдир. У ерда кўплаб тарихий жанглар ўтган. Шулардан бири ҳижрий 922-йилдаги Усмонийлар билан Мамоликлар ўртасидаги жанг.
Ҳадисда Набийﷺ Рум Аъмақ ёки Дабиққа тушиши билан бир шаҳардан мусулмон қўшинлари чиқишини айтдилар. Бу ерда иккала ерга энг яқин шаҳар Ҳалаб ҳисобланади, баъзи уламолар Дамашқ деб, айтишган. Чунки бошқа ҳадисда мусулмонларнинг ҳарбий палегони Ғутода дейилган.
Аммо яна бир ҳадис бор, бу:
Абу Ҳурайра ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Фурот дарёси олтин тоғини очмагунича қиёмат қойим бўлмайди ва одамлар унинг устида жанг қиладилар. Юздан ҳар тўқсон тўққиз киши ҳалок бўлади ва ораларидаги ҳар бир одам: “Шояд мен нажот топган бўлсам!« - дейди.» (Ибн Можа: 4046).
Бу жанг Малҳама кубродан аввал бўлиб ўтади.
Шу сабабдан Аъмақ, Дабиқ ва Фурот дарёсига нуқталарни қўйиб чиқсангиз, учбурчак ўртасида Ҳалабни кўрасиз.
Малҳама куброда мусулмонлар қўшини уч қисмга бўлинади, булар:
- 1/3 қисми чекинади ва Аллоҳ улардан тавбаларини қабул қилмайди. Чунки бу мусулмонларни охирги қўшини бўлади ва улар бориб фақат кофирларга қўшилади;
- 1/3 қисми жанг қилиб шаҳид бўлади ва энг афзал шаҳидлардан ҳисобланади;
- 1/3 қисмига нусрат келади.
Нега жанг майдони Ҳалаб?
Чунки у ернинг ўртаси, Европага ва ўрта денгизга яқин ҳамда ери жанг учун кенг.
Ҳадисни давомида келади: “Мусулмонлар Румликларни ютиб қиличларини зайтун новдаларига илиб ғанималарни тақсимлаб туришганда, шайтон: “Дажжол сизларни ўрнингизга аҳли аёлинглар билан қолди“- деб қичқиради. Улар қўлларидаги нарсани ташлаб, дажжол тарафга юзланишади ва энг яхши ўнта отлиқларини хабарни билиш учун юборишади. Мен уларни ва оталарини исмини ҳамда отларини рангини биламан. Улар ўша кунда ер юзидаги энг яхши отлиқ бўлишади“.
Демак, бу ердан кўриняптики жанг қилич ва отлиқ қўшин билан бўлади. Чунки Малҳама куброгача бўлган Фурот дарёсидан чиққан олтин учун бўладиган жангда инсонлар бор бутларини ишлатиб битиришади.
Тарихни кузатиб борувчи олимлар ҳам Ҳалаб шаҳрини эски урушлар бошланган шаҳар эканини тасдиқлашади. Яъни ўша ерда илк қурол аслаҳалар ишлаб чиқилган ва Аллоҳу аълам уларнинг тугаш ери ҳам ўша ер бўлади.
Бундан ташқари Ҳалаб аҳлини Сурияликлар жуда яхши билишади. Уларни яхшиси жуда яхши бўлса, ёмони эса жуда ёмон бўлади. Лекин умумий шаклда Ҳалабликларнинг аксарини ҳарбий салоҳияти яхши. Буни шом жиҳодидаги биродарлар “Абу Умар Сароқиб“ мисолида яхши билишади. У “Жабҳатун Нусро“нинг энг яхши қўмондонларидан бўлган.
Лекин Башшор Асад Ҳалаб аҳлини ахлоқий ва ижтимоий фасод қилишга қаттиқ ҳаракат қилган. Чунки Ҳалабнинг ҳар бир шаҳарида Башшорнинг бути бор эди. Лекин Аллоҳ таоло Шом жиҳодида Ҳалабни жуда кўплаб мунофиқлардан тозалади.
Мана Аллоҳ таоло шу кунгача Шом аҳлини жиҳод ва ҳар хил синовлар билан тозалаб келмоқда. Мана яқиндаги зилзила ҳам бунга яққол мисол бўла олади.
Бугун уммат катта жарроҳлик амалиёти бошдан кечирмоқда. Шом аҳли янгиланмоқда ва у ерга муҳожирлар тўпланиб келяпти.
1.7K views04:46