Get Mystery Box with random crypto!

​#Шариат_мақсадлари ИНСОН ҲАЁТИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ Инсон ҳаёт | Муомалот Фиқҳи

​#Шариат_мақсадлари

ИНСОН ҲАЁТИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш, деганда руҳни ва жасадни муҳофаза қилиш тушунилади. Бу маънода Ислом энг аввало, одам боласини, у ким бўлишидан қатъи назар, азиз ва мукаррам қилганини алоҳида таъкидлаш лозим бўлади.

Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида жумладан, қуйидаги чораларни кўрган:

1.Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида одам боласини азиз ва мукаррам деб эълон қилган;

2.Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида инсонга Аллоҳнинг ердаги ўринбосари деб қарайди;

3.Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида барча нарса инсоннинг саодати учун эканини эълон қилган;

4.Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида одам ўлдиришни қатъиян ҳаром қилган;

5.Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида ўзини ўзи ўлдиришни (ўз жонига қасд қилишни) ҳаром қилган;

6.Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида ўзига ўзи ўлим тилашни ҳаром қилган;

7.Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида қасосни жорий қилган;

8.Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида инсонга тан жароҳати етказишни ҳаром қилган;

9.Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида инсонни уриш ва азоблашни ман қилган;

10.Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида инсонни жисмоний толиқтириш мумкин эмаслигини эълон қилди;

11.Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида ўзини ўзи қийнашни ман қилди;

12. Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида инсоннинг соғлигини сақлаш борасида барча керакли чораларни кўрган.

Батафсил: https://islom.uz/maqola/1628

@MuomalotFiqhi канали