Get Mystery Box with random crypto!

​#Шариат_мақсадлари Ҳужжатул Ислом Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ | Муомалот Фиқҳи

​#Шариат_мақсадлари

Ҳужжатул Ислом Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Мустасфо» номли усулул фиқҳ илмига оид китобларида шундай дейдилар: 

«Шариатнинг инсонни яратишдан кўзлаган мақсадлари бешта бўлиб, у халойиқнинг динини, жонини, ақлини, наслини ва молини муҳофаза қилади. Ушбу беш аслнинг муҳофазасини ўз ичига олган ҳар бир нарса маслаҳа – манфаатдир. Бу бешликка зарар етказадиган ҳар бир нарса мафсада – бузуқликдир. Ана шу зарарни даф қилиш ҳам маслаҳа, яъни манфаатдир».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ, «Мукаммал саодат йўли» китобидан

Қўшимча: Келгуси постларда ушбу мақсадларга кенгроқ тўхталиб ўтамиз, иншааллоҳ.

@MuomalotFiqhi канали