Get Mystery Box with random crypto!

🔮Munajjimlar Bashorati🔮

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮 M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮
Toifalar: Esoterics
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.88K
Kanalning ta’rifi

♻️Kunlik, Oylik, Yilik, Munajjimlar bashorati faqat bizning kanalda o'qishingiz mumkin taqdiringizga befarq bo'lmang azizlar
🇺🇿O'zbekistondagi №1kanal
📥Reklama uchun: @Reklama_Xizmati_0101

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2023-04-16 02:40:14 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ишда ҳам, хаёлларингизда ҳам яхшилаб тафтиш ўтказмасангиз бўлмайди. Масъулияти юқори бўлган ишларни бажаришдан сира чўчиманг. Сизда куч ҳам, имкониятлар ҳам бисёр. Агар ишда ташаббускор ва қатъиятли бўлсангиз, шахсий ҳаётингиз ҳам гуллаб-яшнайди. Асосийси, ҳамиша оғир вазиятларда сизга ғоя берадиган одамлар билан жанжаллашманг. Уларни ранжитманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

16 апрел куни аёллар ва қизлар косметолог қабулига чиқиб келиш, имижини ўзгартириш ва дўкон айланишни унутмасинлар. Лекин оилавий бюджетни яхши сақлаб қолиш ниятингиз бўлса, ҳаддан ташқари қиммат буюмларга кўз тикишдан тийилинг. Оилавий муаммоларни, ташвишларни бартараф этишда оила аъзоларингиз фақат сизнинг сўнгги сўзингизни кутишади. Кечқурун ижодкорлар хаёлот осмонига парвоз қилсинлар. Шунда кечқурунги вақтингиз мазмунли ўтади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Эрталаб кимдир сизга жуда муҳим бир таклиф киритади. Эсда тутинг, бу таклиф якуни мўмай даромадга асосланган. Бугунги кун муаммолари билан ўралашиб қолмаслик учун келажак ҳақида кўпроқ ўйлашингиз керак. Асабни асранг, акс ҳолда саломатлигингизга путур етади. Айрим дўстларимиз кечки пайт хизмат сафарига жўнаб кетишлари мумкин. Сафар сизга ҳар тарафлама фойда келтиради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

16 апрелда режа ва бажаришингиз керак бўлган вазифаларни яна бир карра назоратдан ўтказиб олинг. Шунда жиддий хатоликлар сизни четлаб ўтиши мумкин. Имкон бўлса, келажак режаларингизни раҳбарият билан ўртоқлашинг. Молиявий масалада қалбингизга қулоқ тутинг. У сизни даромад сари адаштирмасдан олиб боради. Азалий тажрибаларингиз сизга нафақат ишда, балки шахсий ҳаётда ҳам катта ёрдам беради.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Куннинг биринчи ярмида бошингиздан нафақат реал, балки мистик ҳодисалар ҳам ўтиши кутилади. Бу ерда эса сиз масофани сақлай билишингиз, меъёрларга амал қилишингиз лозим бўлади. Молиявий муаммолар бугун қийинчилик билан бўлса-да, ижобий ҳал бўлади. Саломатлигингиз бугун панд бермоқчи эмас. Аммо эрталаб жисмоний машқлар бажаришни барибир канда қилманг. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

16 апрел куни йўқ жойдан идеал қидиришга тушишингиз мумкин. Аммо бекор қиласиз. Агар кечга қадар изланишда давом этадиган бўлсангиз, тинчингиз ҳам, ҳаётингизни қуршаб турган ҳашамат ҳам сизни тарк этади. Оиласизлар муҳаббатда туманли бир ҳодисани бошдан кечиришлари мумкин. Аниқроғи, танлаганингиздан воз кечиб, бошқасига кўнгил қўйишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, атмосферада давом этаётган магнит бўронларидан сақланинг.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.4K views23:40
Ochish/sharhlash
2023-04-16 02:39:25
Ўйлаб кўрдингизми? 2023 йил

16 - апрель куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.1K views23:39
Ochish/sharhlash
2023-04-15 02:50:38 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлади. Лекин муҳим учрашувлар ва ишлардан юз бура кўрманг. Эҳтиросларни кечқурун учун асраб қўйинг. Кундузи эса иш билан банд бўлинг. Рамазон ойида шундай қилганингиз мақул. Иш жойингизда куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ташқи кўринишингизда ёрқин танаффуслар кузатилади. Экспериментлар ўтказишдан бош тортманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ифторлик ва саҳарлик вақтлари туйиб овқатланманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

15 апрелда бир қатор оммавий тадбирларда иштирок этишингиз кутилмоқда. Ҳайратланарлиси, барчасига улгурасиз, ҳеч бирига кечикиб бормайсиз. Тадбиркорлар турли келишувлар, симпозиум, конференсияларни бошдан кечиришлари мумкин. Куч ва имкониятларни тежаб ишлатишингиз тавсия этилади. Овқатланишда кўча таоми истеъмолидан қочинг. Режим ва меъёрларни бузманг. Эҳтиёт бўлинг!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кун сиз учун қувонч, хурсандчиликларга бой бўлиши кутилмоқда. Юзларингиздан то кечга қадар табассум аримайди. Оиласизлар бўлғуси жуфти билан муносабатларда муаммога дуч келмайди. Уйингизда аҳиллик ҳукм суради. Ишингиз сердаромад кечади. Бундай лаҳзаларни вақти келганда орзулаб ҳам топа олмайсиз. Тўғри эмасми? Фақат иллюзиядан қочинг. Кўнгли қоралардан нари бўлинг!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

15 апрел куни рўзғордаги муаммолар ҳақида чуқур ўйлаб кўришингиз керак. Кемтикларни тўлдириш ҳаракатига тушишингиз талаб этилади. Бугун нафақат шахсий муаммолар, балки ўзгаларнинг ташвишларини ҳам зиммангизга олишингиз зарур бўлади. Аммо сиз уларни қисқа фурсатда адо эта оласиз. Ошқозон ичак йўлларида хасталаниш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Агар ўз вақтида врачга мурожаат этсангиз, касаллик авж паллага киришининг олдини олган бўлардингиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунни эҳтиёткорлик, ҳушёрлик билан бошлаб, шундай якунлашингиз талаб этилади. Акс ҳолда ишларингиз бароридан келиши уёқда қолиб, молиявий инқирозга юз тутишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Суюкли инсонингиз кечки пайт сизга ёқимсиз хабар етказиши мумкин. Лекин бунинг учун асабийлашишнинг сира ҳожати йўқ. Кечқурун айримлар олис сафарга отланиши мумкин. Сафар давомида романтика ҳамроҳингизга айланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

15 апрел балиқ буржи остида туғилганлар учун унумли ва сердаромад кечади. Ҳатто сизнинг истеъдодингизга шубҳа назари билан қараб келганларни ҳам ўз тарафингизга оғдириш имкони туғилади. Шахсий ҳаётда ёқимсиз вазиятларга барҳам бериш учун яқинларингиздан бирининг маслаҳати зарур бўлади. Асабларни асранг. Ғийбатдан, ҳасаддан нари бўлинг.

Ўйлаб кўрдингизми? 2023 йил


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
607 views23:50
Ochish/sharhlash
2023-04-15 02:50:21 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун мушкулотлар йўқ ердан пайдо бўлиб асабингизга тегиши мумкин. Ҳатто, текис жойда кетаётиб ҳам қоқилишингиз эҳтимоли бор, эҳтиёт бўлинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сиздан оптимизм талаб қилинади. Қайсидир куни бажарган ишингиз учун ҳам бугун ҳақ тўлашлари кутилади. Саломатликни яхшилашда халқона усуллардан фойдалансангиз, кўпроқ фойда беради.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

15 апрел куни нафақат кўнгилсиз, балки чиқиб кетиш мушкул бўлган вазиятга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Айниқса, қайсидир масалада яқинларингиз маслаҳатини инкор этсангиз, худди шундай вазият юзага келиши мумкин. Бировларга ўз фикрингизни ўтказиш фикридан йироқ бўлинг. Айрим лойиҳаларни амалга оширишда сизга фантазия жуда керак бўлади. Ишонинг, агар фантазия ёрдамида шу лойиҳаларни муваффақиятли тарзда ҳаётга тадбиқ эта билсангиз, даромади ҳам шунга яраша зўр бўлади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун буюмлар ёки бошқа шу кабиларга эмас, ҳаётга назар ташланг. Ҳаётни кузатишда қобилиятингиз ҳам, бардошингиз ҳам етарли. Бўлар-бўлмас суҳбатлар, кўнгил ёзиш ва зерикарли ишларга вақт сарфлаб овора бўлманг. Сизни буюк муваффақиятлар кутмоқда. Куннинг биринчи ярмида омадга эришиш учун қулай имкониятлар туғилади, ўтказиб юборманг. Кечқурун ҳамкасблардан бири сизга ёқимли хабар етказиши мумкин. Асабни асранг!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

15 апрелда атрофдагилар билан сира ўйланмасдан режаларингиз, янги ғояларингиз ҳақида фикрлашишингиз мумкин. Хавотирга тушманг, кўз тегмайди. Кун давомида ўзингизга ёқадиган бир инсон тарафидан эмоционал муносабат намойиш этилади. Лекин келажак ҳақида режа тузишга шошилманг. Бугун йирик харидлардан қочинг. Сизга ҳозир инқирознинг сира кераги йўқ.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Куннинг биринчи ярмиданоқ билимга чанқоқлик сеза бошлайсиз. Шахсий муаммоларингизни дуч келганга айтавермаслигингиз тавсия этилади. Сизга ачинишлари мумкин, аммо сира ёрдам беришмайди. Бугун уй-жой сотиб олиш, таъмир ишлари ва қурилиш амаллари муваффақиятли кечади. Оилавий бюджетингизни режаларсиз сарфлашни хаёлингизга ҳам келтирманг. Саломатлигингизни мустаҳкам тутиш пайида бўлинг. Рўза тутмаган бўлсангиз рўзадорларга хизмат қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

15 апрел куни романтик кайфиятда бўлишингиз кутилмоқда. Бу иш жараёнида ҳам ўз аксини топади. Оиласиз бўлсангиз, тушуниш мумкин. Кимнидир севиб қолишга ҳақлисиз. Аммо оилалиларга романтик кайфиятда бўлиш тавсия этилмайди. Чунки эҳтирос албатта рашкка сабабчи бўлади. Зарарли одатлардан бугун қатъиян воз кеча олсангиз, хавфли ва сурункали хасталикларнинг олдини олган бўлардингиз. Рамазон ойида кўпроқ савобли ишлар қилиб, жаннат эшиклари учун калитларни кўпайтираверинг.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
612 views23:50
Ochish/sharhlash
2023-04-15 02:49:54
Ўйлаб кўрдингизми? 2023 йил

15 - апрель куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
567 views23:49
Ochish/sharhlash
2023-04-14 19:17:26
#ДИҚҚАТ
Кечиринг ва унутинг!
Бугун, 14-апрел, ўтган ҳақоратларни унутадиган ва кечирадиган кун!

Яқинлар орасидаги гап сўзларни унутинг, эски шикоятларни кечиринг, қўнғироқ қилинг, ёзинг ва шунчаки севинг. Самимий мулоқот ярашиш ва тушуниш йўлидаги биринчи қадам ҳисобланади. Мағрурликдан кўра бахтли бўлиш яхшироқдир.

Шуни эсда тутиш керакки, агар сиз атрофингиздагиларни кечирсангиз, ўзингизни кечирган бўласиз

@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
1.6K views16:17
Ochish/sharhlash
2023-04-14 10:02:44
SUPER YANGILIK QIZLAAA YANGI KORPORATSIYA
ERKAKLAR
AYOLLARNI
ISHGA TAKLIF ETADI
FABERLIK EMAS
ORIFLEM EMAS
NL EMAS
GANO HAM EMAS
GRIN LAYF EMAS

BU YANGI KOMPANIYA ERSAG KOMPANIYASI
BU KOMPANIYADA 3XIL YÒNALISHDA DAROMAD QILASIZ
TURKIYA MAXSULOTI
SIFATLI % TABIY
SISTEMASI ASOSIDA
OYLIK SIZ XOXLAGANCHA
ISHCHI STAJ YOZILADI
DIPLOM SHART EMAS
ISHSIZ OYIJONLA
QOʻSHIMCHA ISHLAMOQCHI BOʻLGANLAR
QIZIQQANLAR
ISHLAMOQCHI BÒGANLAR KAMANDAMIZGA MARXAMAT!!
Murojat uchun
@R_biznesledy
2.1K views07:02
Ochish/sharhlash
2023-04-14 02:26:00 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун оиласизларни муҳаббатда куннинг биринчи ярмида кутилмаган совғалар кутиб туради. Бу сизни еттинчи осмонларга парвоз қилдириши тайин. Аммо бахт худди шар каби биргина нотўғри ҳаракат туфайли ёрилиб кетишини ҳам ёддан чиқарманг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Умуман, бугун молиявий масалада кураш олиб бориш бошқа кунлардагига нисбатан бирмунча мушкул кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

14 апрел куни жанжалли вазиятга тушиб қолишингиз мумкин. Кўпроқ бу оиласизларга тегишли бўлиб, муҳаббатда шундай вазият юзага келиши кутилади. Муҳаббатда босиқлик ва хотиржамликка кенг йўл беринг. йўлларда ҳаракатланиш жараёнида ўз орзуингиздаги инсонни учратиб танишишингиз эҳтимолга яқин. Тўғри овқатланинг. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолига йўл берманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ким билан анча вақтдан бери яқин дўст булиб келган чиқсангиз, уларга бугун ён беринг. Инжиқлик ва қайсарликларни ҳеч ким кўрмайдиган жойга беркитиб қўйинг. Кун давомида молиявий йўқотишларга юз тутсангиз ҳам қайғуга ботманг. Яқин кунлар ичида бу муаммо албатта сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Банкдан кредит олиш, олис сафардан воз кечинг. Булар сизга ортиқча кўнгилсизликлар ҳадя этишдан бошқасига ярамайди. Эҳтиёт бўлинг!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

14 апрелда миянгизни янги ғоялар чулғаб олиши кутилмоқда. Қай ғояни қачон ва қай тартибда ҳақиқатга айлантиришни ўзингиз ҳал қиласиз. Яқин кишиларингиз билан ҳар соҳада албатта маслаҳатлашишингиз тавсия этилади. Яқинларингиз ҳеч қачон сизни алдашмайди ва сизга панд беришмайди. Куннинг иккинчи ярмида электр қувватига ишловчи асбоблардан эҳтиёткорлик билан фойдаланинг. Рўзғор жиҳозларини таъмирлаш зарур бўлса, мутахассисга мурожаат этинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Эрталабдан қора терга ботишга мажбур этувчи ишлар билан банд бўлишингиз керак. Бундай ишлар сиздаги бардош ва иродани тарбиялайди. Хавотирга тушманг, бу ишларни бажаришга кучингиз ҳам, имкониятингиз ҳам етарли. Бугун уй йиғиштириш, дала ҳовлида ишлаш ва уй таъмири муваффақиятли кечади. Молиявий муаммолар билан худди ёш болалар каби муносабатда бўлинг. Эҳтиёткор бўлмасангиз, инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

14 апрел куни ўзингизни дўстлар ёки бошқалар маслаҳати билан эмас, балки қалбингизга қулоқ тутган ҳолда тутишингиз тавсия қилинади. Билинг, иш бажариш жараёнида хатога йўл қўйсангиз, бу хатони мустақил тузатишингизга тўғри келади. Бугун спорт билан шуғулланиш омадли кечади. Айниқса, фитнес ва воллейбол сизга катта фойда беради. Муҳаббатда ҳам бугун албатта муваффақиятга эришасиз, ишонинг.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.4K views23:26
Ochish/sharhlash
2023-04-14 02:25:27 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Иш жойингизда арзимас мушкулотлар юзага келиш эҳтимоли бор. Лекин ишни эрта тонгдан қамишдан бел боғлаган ҳолда бошласангиз, ҳаммаси яхши бўлади. Шундай йўл тутингки, ишхонангиздаги ҳамкасблар сизни айблай олмасинлар. Тадбиркор бўлсангиз, бугун катта лойиҳаларга пул тикиш амали муваффақиятли кечади. Оилада етакчилик қилишга уринманг. Яқинларингиз қаршисида ўзингизни ниҳоятда камтар тутинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

14 апрелда юкингиз ҳаддан зиёд оғир бўлади. Чунки ўзгаларнинг ташвишини ҳам елкангизга илиб оласиз ва масъулият юки қаддингизни букишга мажбур этади. Билинг, бу ишингиз фақат ўзингизга зиён етказади. Агар бировлар учун ҳам елиб-югураверсангиз, мартаба ошиши, мукофотлардан ҳам маҳрум бўлишингиз тайин. Шахсий бизнеси борлар рақобатчилардан эҳтиёт бўлишлари тавсия этилади. Улар сизга қарши қандайдир ёмонликни режалаштираётган кўринади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Вазият шуни тақозо этадиган бўлса, оилада тингловчи ролини ижро қилганингиз маъқул. Хавотирга тушманг, ҳаммаси яхши бўлади. Асосийси, яқинларингиз сизга бўлган ишончни йўқотиб қўймасалар бас. Иш жойингизда ҳавас қилса арзийдиган вазият ва муҳит юзага келади. Иш бажаришда азалдан ёрдам бериб келган анъаналардан зинҳор воз кечманг. Иш сифати бузилиши мумкин. Саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

14 апрел куни харидлар, кўнгил ёзиш ва дам олиш масаласига эрк берман. Имкон топсангиз, уйда қолинг. Дўстлар билан учрашиб суҳбатлашиш ҳам яхшиликга олиб келмайди. Рўзғор жиҳозлари сотиб олишга ҳам бугун қурбингиз етади. Фақат ҳаддан зиёд қиммат жиҳозга тикилиб қараманг. Харид учун чекни олиш ҳақида ҳам унутиб қўйманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Тадбиркорлар бугун куннинг биринчи ярмида жуда фойдали бир шартномага имзо қўйишлари кутилмоқда. Буни азалдан орзу қилгандингиз. Марҳамат, қабул қилиб олинг. Муҳаббатда оиласизлар танлаганини идеалга айлантириб қўймасликлари керак. Тўғри, туйғуларга ишониш керак. Аммо бунинг ҳам меъёри бор. Кечқурун дўстлардан бири сизга ўзига тегишли бўлган бир сирни айтиши мумкин. Сиздан ҳам сир сақлаш сўралади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

14 апрелда ўзингизни керагидан кўпроқ ҳақиқатпарвар қилиб кўрсатишга уринманг. Бу режаларингизни барбод қилиши мумкин. Ишонинг, ўзингизга ҳаддан зиёд ишониб юбориш учун ҳали кўп жон куйдиришингиз лозим. Атрофдагиларга янада мулойимроқ муносабат юритинг. Ўзингизни яхши ҳис этиш учун овқатланиш рационингизни яна бир бор кўздан ўтказишингиз талаб қилинади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Сурункали хасталикка учраганлар атмосферада бошланган магнит бўронларидан ўзларини асрашлари тавсия этилади.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.4K views23:25
Ochish/sharhlash
2023-04-14 02:24:52
Ўйлаб кўрдингизми? 2023 йил

14 - апрель куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.4K views23:24
Ochish/sharhlash