Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бў | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлади. Лекин муҳим учрашувлар ва ишлардан юз бура кўрманг. Эҳтиросларни кечқурун учун асраб қўйинг. Кундузи эса иш билан банд бўлинг. Рамазон ойида шундай қилганингиз мақул. Иш жойингизда куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ташқи кўринишингизда ёрқин танаффуслар кузатилади. Экспериментлар ўтказишдан бош тортманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ифторлик ва саҳарлик вақтлари туйиб овқатланманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

15 апрелда бир қатор оммавий тадбирларда иштирок этишингиз кутилмоқда. Ҳайратланарлиси, барчасига улгурасиз, ҳеч бирига кечикиб бормайсиз. Тадбиркорлар турли келишувлар, симпозиум, конференсияларни бошдан кечиришлари мумкин. Куч ва имкониятларни тежаб ишлатишингиз тавсия этилади. Овқатланишда кўча таоми истеъмолидан қочинг. Режим ва меъёрларни бузманг. Эҳтиёт бўлинг!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кун сиз учун қувонч, хурсандчиликларга бой бўлиши кутилмоқда. Юзларингиздан то кечга қадар табассум аримайди. Оиласизлар бўлғуси жуфти билан муносабатларда муаммога дуч келмайди. Уйингизда аҳиллик ҳукм суради. Ишингиз сердаромад кечади. Бундай лаҳзаларни вақти келганда орзулаб ҳам топа олмайсиз. Тўғри эмасми? Фақат иллюзиядан қочинг. Кўнгли қоралардан нари бўлинг!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

15 апрел куни рўзғордаги муаммолар ҳақида чуқур ўйлаб кўришингиз керак. Кемтикларни тўлдириш ҳаракатига тушишингиз талаб этилади. Бугун нафақат шахсий муаммолар, балки ўзгаларнинг ташвишларини ҳам зиммангизга олишингиз зарур бўлади. Аммо сиз уларни қисқа фурсатда адо эта оласиз. Ошқозон ичак йўлларида хасталаниш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Агар ўз вақтида врачга мурожаат этсангиз, касаллик авж паллага киришининг олдини олган бўлардингиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунни эҳтиёткорлик, ҳушёрлик билан бошлаб, шундай якунлашингиз талаб этилади. Акс ҳолда ишларингиз бароридан келиши уёқда қолиб, молиявий инқирозга юз тутишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Суюкли инсонингиз кечки пайт сизга ёқимсиз хабар етказиши мумкин. Лекин бунинг учун асабийлашишнинг сира ҳожати йўқ. Кечқурун айримлар олис сафарга отланиши мумкин. Сафар давомида романтика ҳамроҳингизга айланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

15 апрел балиқ буржи остида туғилганлар учун унумли ва сердаромад кечади. Ҳатто сизнинг истеъдодингизга шубҳа назари билан қараб келганларни ҳам ўз тарафингизга оғдириш имкони туғилади. Шахсий ҳаётда ёқимсиз вазиятларга барҳам бериш учун яқинларингиздан бирининг маслаҳати зарур бўлади. Асабларни асранг. Ғийбатдан, ҳасаддан нари бўлинг.

Ўйлаб кўрдингизми? 2023 йил


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•