Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Бугун оиласизларни муҳаббатда кунни | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун оиласизларни муҳаббатда куннинг биринчи ярмида кутилмаган совғалар кутиб туради. Бу сизни еттинчи осмонларга парвоз қилдириши тайин. Аммо бахт худди шар каби биргина нотўғри ҳаракат туфайли ёрилиб кетишини ҳам ёддан чиқарманг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Умуман, бугун молиявий масалада кураш олиб бориш бошқа кунлардагига нисбатан бирмунча мушкул кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

14 апрел куни жанжалли вазиятга тушиб қолишингиз мумкин. Кўпроқ бу оиласизларга тегишли бўлиб, муҳаббатда шундай вазият юзага келиши кутилади. Муҳаббатда босиқлик ва хотиржамликка кенг йўл беринг. йўлларда ҳаракатланиш жараёнида ўз орзуингиздаги инсонни учратиб танишишингиз эҳтимолга яқин. Тўғри овқатланинг. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолига йўл берманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ким билан анча вақтдан бери яқин дўст булиб келган чиқсангиз, уларга бугун ён беринг. Инжиқлик ва қайсарликларни ҳеч ким кўрмайдиган жойга беркитиб қўйинг. Кун давомида молиявий йўқотишларга юз тутсангиз ҳам қайғуга ботманг. Яқин кунлар ичида бу муаммо албатта сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Банкдан кредит олиш, олис сафардан воз кечинг. Булар сизга ортиқча кўнгилсизликлар ҳадя этишдан бошқасига ярамайди. Эҳтиёт бўлинг!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

14 апрелда миянгизни янги ғоялар чулғаб олиши кутилмоқда. Қай ғояни қачон ва қай тартибда ҳақиқатга айлантиришни ўзингиз ҳал қиласиз. Яқин кишиларингиз билан ҳар соҳада албатта маслаҳатлашишингиз тавсия этилади. Яқинларингиз ҳеч қачон сизни алдашмайди ва сизга панд беришмайди. Куннинг иккинчи ярмида электр қувватига ишловчи асбоблардан эҳтиёткорлик билан фойдаланинг. Рўзғор жиҳозларини таъмирлаш зарур бўлса, мутахассисга мурожаат этинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Эрталабдан қора терга ботишга мажбур этувчи ишлар билан банд бўлишингиз керак. Бундай ишлар сиздаги бардош ва иродани тарбиялайди. Хавотирга тушманг, бу ишларни бажаришга кучингиз ҳам, имкониятингиз ҳам етарли. Бугун уй йиғиштириш, дала ҳовлида ишлаш ва уй таъмири муваффақиятли кечади. Молиявий муаммолар билан худди ёш болалар каби муносабатда бўлинг. Эҳтиёткор бўлмасангиз, инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

14 апрел куни ўзингизни дўстлар ёки бошқалар маслаҳати билан эмас, балки қалбингизга қулоқ тутган ҳолда тутишингиз тавсия қилинади. Билинг, иш бажариш жараёнида хатога йўл қўйсангиз, бу хатони мустақил тузатишингизга тўғри келади. Бугун спорт билан шуғулланиш омадли кечади. Айниқса, фитнес ва воллейбол сизга катта фойда беради. Муҳаббатда ҳам бугун албатта муваффақиятга эришасиз, ишонинг.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•