Get Mystery Box with random crypto!

Булар байроққа қарши курашиб, Ўзбекистонни шарманда қилгани би | Муҳрим

Булар байроққа қарши курашиб, Ўзбекистонни шарманда қилгани билан, Украина барибир ғалаба қозонади. Охири аниқ нарсага сиқилиб юрганимиздан фойда йўқ. Яхшиси, бундай ёмон хабарлардан чалғийлик.

Келинглар, ундан кўра Шоҳруххоннинг “Ой жамол” қўшиғи ва клипи ҳақида гаплашайлик. Сиз шу клипда қайси бошқа қўшиқлар, клиплар, киноларга ишоралар кўрдингиз? Ман, масалан, мана буларни кўрдим-сездим (баъзиларини кўриб-сезиш учун бир алоҳида билимдон бўлиш ҳам шарт эмас):

- бошидаги “Раф”да келиш саҳнаси бир “Олов қаъридаги фаришта”ни, бир “Кўзларим йўлингда”ни эслатди, лекин айнан иккиси ҳам эмас, бошқа бир фильм бор эди-да;
- “Келинлар қўзғолони”даги мусиқа;
- Ўликлар Майкл Жексоннинг “Триллери”дан – Шоҳруххоннинг ўзи ҳам ўшалардан бири бўлиб қолиши, улар билан бирга рақсга тушиши ҳам ўша клипдан;
- Қўшиқнинг сўзлари бошланганида мусиқа оҳанглари Модрина Токина деган гуруҳнинг “Акам Луи” деган қўшиғидан, шекилли;
- “Кўрмасам бўлмас” деган сўзлар – Оҳунжон Мадалиевдан (шекилли).

Яна нима бор? Менимча, мен кўриб-билганларим қўшиқ ва клипда бор ишораларнинг ярми ҳам эмас.