Get Mystery Box with random crypto!

“Меҳрибонлик корпуси” деган халқаро ташкилот ва АҚШ Қишлоқ хўж | Муҳрим

“Меҳрибонлик корпуси” деган халқаро ташкилот ва АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан молиялаштириладиган бир дастур Ўзбекистондаги 58 та болалар боғчасида китоб бурчаклари ташкил этибди. Совға қилингани фақат китоб эмас, шу китоблар учун мебель, уларни бемалол ўтириб (ё ётволиб) ўқиш учун гилам ва ёстиқлар ҳам экан. 2023 йил давомида яна 100 та боғчада шундай бурчаклар ташкил этиларкан.

Мен кимнидир мақтамоқчи ё бировни қораламоқчи эмасман (лекин ҳозир кимгадир ё ундай, ё бундай кўринаётганини ҳам тушунаман). Мен фақат сўрамоқчи эдим, билмаганим учун ҳам сўрамоқчи эдим – Ўзбекистонда Боғча вазирлигига алоқаси йўқ ташкилотлар, вазирликлар ҳам шундай ишлар қилиб турадими?

Ўзбекистондаги кутубхоналар сони “маънавият, фақат маънавият, юксак маънавият!” дея жар солинган йилларда ўнларча эмас, юзларча эмас, мингларча камайиб кетганини ҳисобга олсак, бу каби ишларни ким – АҚШ вазирликларими ё Ўзбекистон ташкилотларими, фарқи йўқ – ва қандай ҳажмда қилишидан қатъи назар, қўллаб-қувватлаш ва олқишлаш керак, менимча.

Болалар учун яхши китоблар кўп ва яқин бўлиши керак.