Get Mystery Box with random crypto!

Чилонзордаги 230-боғча мудирасининг 15 ёшли ўғли шу боғчада та | Муҳрим

Чилонзордаги 230-боғча мудирасининг 15 ёшли ўғли шу боғчада тарбияланувчи камида тўрт қизалоққа тегажоқлик қилганликда гумонланмоқда экан.

Нега гумонланяпти, нима – боғчада камера йўқми? Йўқ экан-да, давлатимиз боғчалари ҳали видеокузатув билан тўлиқ қамраб олинмаган экан. Жумладан, Чилонзорнинг киндигидаги бу боғча видеокузатувдан четда экан – хоналарда камера йўқ, фақат йўлакларда бор экан. Лекин, тасодифни қарангки, воқеа юз берган куни шу камералар ҳам ишламай қолибди.

Боғча мудираси унинг ўғли қизалоқлар ётган хонага кирганини рад этмаяпти. Лекин тегажоқлик қилганини қатъий рад этяпти. Ҳозирча буни тегажоқликка учраган қизалоқларнинг сўзларидан бошқа тасдиқловчи далил ҳам йўқ, тушунишимча. Улар алдаётган бўлиши мумкинми? Қизалоқлар билан суҳбатлашган психолог “бола қизларга тегинган”, деб хулоса берибди. Кейин, тўрт қизалоқ, шунингдек, уларга тегажоқлик қилинаётганига гувоҳи бўлган бошқа қизча бир хил гап гапирган – болалар билан бунақа нарсани уюштириб бўлмаса керак.

Мудиранинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари унга индамай туришни ва орадан 3−4 кун ўтиб, ҳаммаси унутилиб кетишини айтибди. Мухбирлар билан суҳбатда терговчи маълумот бера олмаслигини, бунинг учун пойтахт ИИББдан рухсат олиш зарурлигини таъкидлабди.

Эй, каттаконлар, рухсат беринглар, маълумотлар беринглар, бу иш унутилиб кетмасин. Гап 6-7 ёш болалар ҳақида-ку ахир.

UPD. Боғча мудираси ишдан ҳайдалибди, иш ОАВда ёритилгач каттаконлар томонидан қатъий назоратга олинибди.