Get Mystery Box with random crypto!

MUHAMMADLOIQ 30PORA

Telegram kanalining logotibi muhammadloiqqori30pora — MUHAMMADLOIQ 30PORA M
Telegram kanalining logotibi muhammadloiqqori30pora — MUHAMMADLOIQ 30PORA
Kanal manzili: @muhammadloiqqori30pora
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 40
Kanalning ta’rifi

MUHAMMADLOIQ QORI 30 PORA
⚠️NORASMIY KANAL⚠️
RASMIY: @muhammadloiq
Admin: @abdurahmon_pro

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2020-10-08 22:00:11
Do’stlaringizga ham ulashing
https://t.me/Muhammadloiqqori30pora
536 views19:00
Ochish/sharhlash
2020-10-08 19:15:32 Кичкинтойларингиз жаннат қушчаларидир. Ўша
кичкинтойларингиздан бири охиратда отасини учратиб
қолади-да, унинг кийимидан ушлаб юраверади. Ҳатто
Аллоҳ уни ва отасини жаннатга киритади.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Муслим ривояти

Дўстларингизга ҳам улашинг!
уланиш!
https://t.me/Muhammadloiqqori30pora
441 views16:15
Ochish/sharhlash
2020-10-08 06:00:05 Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Муборак айтадиларки: Мен ҳаждан қайтаётганимда бир отлиқ мен тарафга келаётганини кўрдим. Отлиқ менга яқин келганида, у аёл киши эканини билиб, унга салом бердим.
У аёл; "Раҳийм бўлган Роббдан "салом" сўзи бордир", (Ясин 58) - деб жавоб берди.
У бу оятни ўқиганда, менинг саломимга жавоб берди деб тушуниб, қаердан келяпсиз деб сўрадим.
У аёл: "Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг", (Бақара 196), - деб жавоб берди.
Мен шунда у Каъбатуллоҳни зиёратидан қайтаётганини тушуниб, қаерга кетяпсиз, - дедим.
У аёл: "Кимни Аллоҳ залолатга кеткизса, бас, унинг учун ҳеч бир ҳидоят қилгувчи йўқ""(Аъроф 186), - деган оят билан жавоб берди.
Мен у бу оятни ўқиганидан йўлдан адашиб қолибди, деб тушундим. Менинг тахминимча у ёши каттароқ кампир эди. Мен: Онажон қаерга олиб бориб қўяй, деб сўрадим.
У аёл: "Аллоҳнинг ҳоҳиши ила Мисрга омонликда киринглар"(Юсуф 99) , - деб жавоб берди.
Мен унинг бу оятни ўқиганидан шаҳарга бориши кераклигини тушундим, мен ҳам шаҳарга боришим керак сизни йўл бошлаб бораман дедим.
У аёл: "Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни хуш кўради" (Бақара 195) , - деб жавоб берди.
Мен унинг бу оятни ўқиганидан, йўлбошлаб боришимга рози эканини тушуниб, уловни юганини ушлаб йўл бошлаб кетдим. Бир қанча юрганимиздан кейин, мен баъзи арабча шеърларни ўқишни бошладим.
У аёл: "Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар" (Муззаммил 20) , - деди.
Мен жим бўлдим, лекин бу аёл ким экани ҳақида ўйлаб қолдим. Шунда мен унинг хонадони ҳақида маълумотга эга бўлмоқчи эдим,
У аёл буни сезиб: "Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади" (Моида 101), - деган оятни ўқиди.
Мен тушундимки, у оиласи ҳақида гапиришни ҳоҳламаяпти. Бир қанча юриб шаҳарга яқинлашганда мен ундан: шаҳарда сиз ким билан кўришмоқчисиз? - деб сўрадим.
У аёл: "Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир"(Каҳф 46) - деб жавоб берди.
Мен тушундимки, Аллоҳ унга мол-у дунё ва ўғиллар берган экан. Мен шаҳарга кириб, ҳаждан қайтаётган карвон аҳлига йўлиқдим. Улар юкларини тушураётган экан. Мен у аёлдан: ўғилларингизни исми нима? - деб сўрадим.
У аёл: "Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ", (Бақара 140)
Мен унинг ўғилларининг номлари шу экан деб тушундим ва баланд овоз билан уларни номини айтиб чақирдим. Шунда учта жуда чиройли, илм ва фазл эгаси бўлган йигитлар югуриб келишди. Улар карвоннинг ичидан оналарини қидириб, онамиз қаерда қолди экан, деб паришон бўлиб юришган эди. Улар бир-бирларини кўриб жуда ҳурсанд бўлдилар. Мен энди уйимга кетсам ҳам бўлади деб турган эдим,
У аёл буни сезиб, "Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, ва асирга берарлар", (Инсон - оятини ўқиб, болаларига мени меҳмон қилишга ишора қилди.
Мен меҳмон бўлишдан бош тортиб, узр айтдим.
У аёл: "Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз"(Инсон 9),- деди.
Мен жуда ҳайрон бўлиб: "Эй Аллоҳ, бу қандай муомала, бу тугун менга ечилмаяпти", - дедим. Мен бироз таомланиб, унинг болаларидан, бу қандай муомала қачон бу аёлга бир гап айтсам, ҳар гапнинг жавобида Қуръони Каримдан бир оят ўқиб жавоб беряпти,- деб сўрадим.
Ўғиллари: ''Бу бизнинг онамиздир, Қуръоннинг ҳофизаси, ҳадиснинг олимасидир, унинг дилида қиёмат кунида ҳар айтган сўзимга Аллоҳга қандай жавоб бераман, деган Аллоҳдан қўрқинч ўрнашиб олгандир. Шунинг учун, 20 йилдан бери Қуръон оятларидан бошқа бирорта лафз унинг тилидан чиққан эмас'',- деб жавоб бердилар.
Субҳаналлоҳ, Илоҳий қўрқинчнинг ажойиб намунасини кўрингки, Аллоҳнинг каломидан бошқа бирорта лафз унинг тилидан чиққан эмас экан. Аллоҳ таоло тилларимизни беҳуда нарсаларга ишлатишдан ўзи сақласин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш!
https://t.me/Muhammadloiqqori30pora
463 views03:00
Ochish/sharhlash
2020-10-07 10:35:01 Мўмин Аллоҳга тақво қилганидан кейин солиҳа
хотинидан кўра яхшироқ бирор нарсадан фойда
кўрмаган. Агар ўша хотинига бирор иш буюрса, эрига
итоат қилади. Унга назар солса, хушнуд бўлади. Агар
унинг ҳа­қи­да (Аллоҳни ўртага қўйиб) қасам ичса, у
хотин ўша қасамни оқлайди. Эри уйда йўқлигида ўз
нафси ва эрининг мол-мулкида садоқатли бўлади.

Ибн Можа ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
уланиш!
https://t.me/Muhammadloiqqori30pora
351 views07:35
Ochish/sharhlash
2020-10-06 11:30:01 Курашда йиқитган киши кучли эмас, балки қаттиқ ғазаби келганда ўзини босиб олган одам кучлидир.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
уланиш!
https://t.me/Muhammadloiqqori30pora
335 views08:30
Ochish/sharhlash
2020-10-05 17:15:48 #ИККИ_ДИНСИЗ_ВА_УЛАР_ЎҒИРЛАГАН_БИР_ХАЛТА_ОЛТИН

Динсизлик бошга фалокат келтиради

Икки динсиз бир халта олтин билан борар эдилар. Қандай ният билан бормоқдалар, улар ўғрилик йўлидамилар ёки қароқчилик йўлидамилар? Биз ишнинг сўнггини кўрайлик:
Улар олтинни бирор кимса билиб қолмасин, деб қўрқиб тоққа чиқдилар. Маълумки жиноятчи доимо шубҳада бўлади, пашша учса ҳам чўчийди. Бир-икки кун ўтганидан сўнг овқат тугагач қуръа ташладилар. Бири шаҳарга бориб овқат олиб келади, бири эса олтинларни беркитиб қўриқлайди.
Шаҳарчадан овқат олиб келгани кетган одам қайтар экан, динсизлигидан бундай деб ўйлайди: бориб бироз заҳар олайинда шу овқатга солай, кейин ҳамроҳимга уни берай. У овқатни еб заҳарланиб ўлсин. Бир халта олтин менга қолсин. Олтинларни бир ерга кўмиб, оз-оздан олиб юрайин.
Олтинларнинг олдида қолган одам бундай деб фикр юритади: шу қоя орқасига ўтириб ҳамроҳим келаётганида бир уриб ўлдирсам олтинларнинг ҳаммаси менга қолади. Олтинларнинг олдида қолган одам ҳамроҳи келиши билан уни уриб ўлдирди. Сўнгра ўзи ўтириб заҳарли овқатни еди... Бир халта олтин ҳайвонларга қолди.

"Ҳикматлар хазинаси" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!
уланиш!
https://t.me/Muhammadloiqqori30pora
339 views14:15
Ochish/sharhlash
2020-10-04 15:00:09 Қоринни овқат ва ичимликлар ила тўлдиришдан йироқ бўлинглар. Чунки у жисмни фасод қилиб, намоздан тўсувчи касалликни мерос қолдиради. Сизлар ўртачасини қасд қилинглар, ана шу жасадга манфаатли бўлиб, ҳаддан ошишдан узоқдир.

Бухорий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш!
https://t.me/Muhammadloiqqori30pora
329 views12:00
Ochish/sharhlash
2020-10-04 06:00:03 Мавлоно Жалолиддин Румий уйларида ейдиган ҳеч вақо қолмаганини хабар берган аёлларидан қайта-қайта сўрайверибдилар:
-Ҳеч нарса қолмадими?
-Йўқ.
-Оғизга оладиган ҳеч вақо йўқми?
-Йўқ.
-Ҳеч нарса-я?
-Ҳеч нарса...
-Ростданми?!
Ҳазрати Мавлоно шодликларидан юзлари гул-гул ёниб, қўлларини дуога очдилар:
-Аллоҳим, сенга ҳамду санолар бўлсинки, уйим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадонига ўхшабди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
уланиш!
https://t.me/Muhammadloiqqori30pora
336 views03:00
Ochish/sharhlash