Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
1
3 stars
0
2 stars
1
1 stars
1
Oxirgi xabar 2
2020-11-03 12:03:33#СИЙРАТ
РАСУЛУЛЛОХ соллаллоҳу алайҳи васаллам
ШАКЛУ ШАМОЙИЛЛАРИ Ташқи кўринишлари:
Сочлари: жингалак ҳам, силлиқ ҳам эмас, балки жингалаклик ва силлиқлик ўртасида бўлиб, қулоқлари ўртасига, баъзан юмшоғига, баъзан эса пастига тушиб турган. Сочларининг ранги қоп-қора бўлган, умрларининг охирида икки чаккаларидаги сочларига бироз оқ тушган. Соқоллари: бир қабза, яъни бир сиқимдан узунроқ, қалин ва қора. Умрларининг охирида пастки лаблари остидаги соқолларида озгина оқ толалар пайдо бўлган, аммо соч-соқолларидаги оқ туклар сони йигирматага ҳам бормаган. Қўллари: мулойим, кафтлари тўла, гўштдор, яъни у зот билан қўл бериб кўришган одамнинг кафти тўлар эди. Билаклари: кафтга яқин қисми узун, бақувват. Оёқлари: оёқ кафтлари ўртача, болдирлари залворли. Юришлари: салобатли, виқорли, қияликдан тушиб келаётгандек тик, зарб билан, шаҳдам қадам ташлаб, енгил, илдам ва хотиржам юрардилар. Бўғин суяклари: йўғон, бақувват. Терлари: маржондек. Уйқулари: кўзлари ухласа ҳам, қалблари ухламас.
«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ВА АҲЛИ БАЙТ» КИТОБИДАН
Дўстларингизга ҳам улашинг! Каналга уланиш! https://t.me/Muhammadloiqqori30pora
2020-10-17 20:00:01
Аллоҳ таоло: «Мен (Аллоҳ) каби яратишга интилган кишидан ҳам золимроқ одам борми? Ундай бўлса, бирор дон ё зарра ёки арпа яратиб кўрсин-чи?» деб айтди.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий ва Муслим ривоя
Дўстларингизга ҳам улашинг! уланиш! https://t.me/Muhammadloiqqori30pora
2020-10-17 10:30:01
Аллоҳ таоло: «Қиёмат куни Мен уч одамнинг хусуматчисиман. Бирор киши билан аҳдлашиб, унга Менинг номимни ўртага қўйиб, қасам ичиб кейин хиёнат қилса. Бир одам озод кишини (қул қилиб) сотиб юбориб, унинг пулини еса. Бир киши бир ишчини ёлласа-да, унга ишини қилдириб, ҳақини бермаса.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий ривояти
Дўстларингизга ҳам улашинг! уланиш! https://t.me/Muhammadloiqqori30pora
2020-10-17 06:00:06