Get Mystery Box with random crypto!

#ИККИ_ДИНСИЗ_ВА_УЛАР_ЎҒИРЛАГАН_БИР_ХАЛТА_ОЛТИН Динсизлик бошг | MUHAMMADLOIQ 30PORA

#ИККИ_ДИНСИЗ_ВА_УЛАР_ЎҒИРЛАГАН_БИР_ХАЛТА_ОЛТИН

Динсизлик бошга фалокат келтиради

Икки динсиз бир халта олтин билан борар эдилар. Қандай ният билан бормоқдалар, улар ўғрилик йўлидамилар ёки қароқчилик йўлидамилар? Биз ишнинг сўнггини кўрайлик:
Улар олтинни бирор кимса билиб қолмасин, деб қўрқиб тоққа чиқдилар. Маълумки жиноятчи доимо шубҳада бўлади, пашша учса ҳам чўчийди. Бир-икки кун ўтганидан сўнг овқат тугагач қуръа ташладилар. Бири шаҳарга бориб овқат олиб келади, бири эса олтинларни беркитиб қўриқлайди.
Шаҳарчадан овқат олиб келгани кетган одам қайтар экан, динсизлигидан бундай деб ўйлайди: бориб бироз заҳар олайинда шу овқатга солай, кейин ҳамроҳимга уни берай. У овқатни еб заҳарланиб ўлсин. Бир халта олтин менга қолсин. Олтинларни бир ерга кўмиб, оз-оздан олиб юрайин.
Олтинларнинг олдида қолган одам бундай деб фикр юритади: шу қоя орқасига ўтириб ҳамроҳим келаётганида бир уриб ўлдирсам олтинларнинг ҳаммаси менга қолади. Олтинларнинг олдида қолган одам ҳамроҳи келиши билан уни уриб ўлдирди. Сўнгра ўзи ўтириб заҳарли овқатни еди... Бир халта олтин ҳайвонларга қолди.

"Ҳикматлар хазинаси" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!
уланиш!
https://t.me/Muhammadloiqqori30pora