Get Mystery Box with random crypto!

#СИЙРАТ РАСУЛУЛЛОХ соллаллоҳу алайҳи васаллам ШАКЛУ ШАМОЙИЛ | MUHAMMADLOIQ 30PORA

#СИЙРАТ

РАСУЛУЛЛОХ соллаллоҳу алайҳи васаллам

ШАКЛУ ШАМОЙИЛЛАРИ
Ташқи кўринишлари:

Сочлари: жингалак ҳам, силлиқ ҳам эмас, балки жингалаклик ва силлиқлик ўртасида бўлиб, қулоқлари ўртасига, баъзан юмшоғига, баъзан эса пастига тушиб турган. Сочларининг ранги қоп-қора бўлган, умрларининг охирида икки чаккаларидаги сочларига бироз оқ тушган.
Соқоллари: бир қабза, яъни бир сиқимдан узунроқ, қалин ва қора. Умрларининг охирида пастки лаблари остидаги соқолларида озгина оқ толалар пайдо бўлган, аммо соч-соқолларидаги оқ туклар сони йигирматага ҳам бормаган.
Қўллари: мулойим, кафтлари тўла, гўштдор, яъни у зот билан қўл бериб кўришган одамнинг кафти тўлар эди.
Билаклари: кафтга яқин қисми узун, бақувват.
Оёқлари: оёқ кафтлари ўртача, болдирлари залворли.
Юришлари: салобатли, виқорли, қияликдан тушиб келаётгандек тик, зарб билан, шаҳдам қадам ташлаб, енгил, илдам ва хотиржам юрардилар.
Бўғин суяклари: йўғон, бақувват.
Терлари: маржондек.
Уйқулари: кўзлари ухласа ҳам, қалблари ухламас.

«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ВА АҲЛИ БАЙТ» КИТОБИДАН

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш!
https://t.me/Muhammadloiqqori30pora