Get Mystery Box with random crypto!

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Telegram kanalining logotibi muhammadalimuhammadyusuf — Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф М
Telegram kanalining logotibi muhammadalimuhammadyusuf — Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Kanal manzili: @muhammadalimuhammadyusuf
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 925
Kanalning ta’rifi

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуфнинг шахсий канали

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-02-08 10:58:05
#Яхшилик

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бева ва мискин учун елиб югурган киши Аллоҳ йўлидаги мужоҳид ёки кечаси қоим, кундузи соим (рўзадор) кабидир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

@MuhammadAliMuhammadYusuf
1.4K viewsedited  07:58
Ochish/sharhlash
2021-02-07 19:49:55
#Хавф_муҳаббат_итоат

Яҳё ибн Муъоз раҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Аллоҳдан қанчалик қўрқсанг, махлуқотлар ҳам сендан шунчалик қўрқишади.
Аллоҳни қанчалик яхши кўрсанг, махлуқотлари ҳам сени шунчалик яхши кўришади.
Аллоҳ билан қанчалик банд бўлсанг, махлуқотлари ҳам сенинг ишинг билан шунчалик банд бўлишади».

@MuhammadAliMuhammadYusuf
628 viewsedited  16:49
Ochish/sharhlash
2021-02-07 10:47:55
#Қуръони_Карим

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай деди:

«Қуръон ўқилган уй эгалари учун кенг бўлади, унга фаришталар ташриф қилишиб, шайтонлар тарк этишади ва барака кўпаяди. Қуръон ўқилмайдиган уй эгалари учун тор бўлади, уни фаришталар тарк этишиб, шайтонлар келишади ва барака кетади».

Имом Доримий ривоят қилган.

@MuhammadAliMuhammadYusuf
1.1K views07:47
Ochish/sharhlash
2021-02-06 16:59:57 #Ҳадис

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдим. Кетаётганимизда у зотнинг яқинларида бўлиб қолдим. Шунда:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менга мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амални айтиб беринг», дедим.
«Мендан буюк нарса ҳақида сўрадинг. Зотан, у Аллоҳ муяссар қилган кимса учун жуда ҳам осондир. Аллоҳга ибодат қиласан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан ҳамда намозни қоим қиласан. Закотни адо қиласан. Рамазон (рўзаси)ни тутасан. Байтни ҳаж қиласан, – дедилар. Сўнгра: –
Сени яхшилик эшикларига далолат қилайми? Рўза сақловчидир. Садақа худди сув оловни ўчирганидек, хатоларни ўчиради. Кишининг кечаси ўқиган намози солиҳларнинг шиоридир, – дедилар, сўнг «Ёнбошлари ётар жойлардан йироқ бўлур» оятини тиловат қилдилар. Сўнгра эса:
Сенга ишнинг боши, устуни ва ўркачининг чўққиси ҳақида хабар берайми? – дедилар.
«Ҳа, албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дедим.
«Ишнинг боши Исломдир. Унинг устуни намоздир. Ўркачининг чўққиси эса жиҳоддир, – дедилар. Сўнгра эса: – Сенга ўшаларнинг ҳаммасига молик бўлган нарсанинг хабарини берайми?» дедилар. Мен:
«Ҳа, албатта, эй Аллоҳнинг Набийси», дедим.
Шунда у зот тилларини тутдилар ва: «Мана буни тийгин!» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Набийси, биз гапирган нарсамиз учун жазога тортиламизми?» дедим.
«Онанг азангни тутсин, эй Муъоз. Одамларни тилларининг маҳсули дўзахга юзтубан (ёки тумшуқлари ила) туширмаса, нима туширар эди?!» дедилар».

Имом Термизий ривоят қилган ва "саҳиҳ" деган.

@MuhammadAliMuhammadYusuf
364 viewsedited  13:59
Ochish/sharhlash
2021-02-06 12:16:59
#Оят

«Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни изла, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни истама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас».

(Қасос сураси, 77- оят)

@MuhammadAliMuhammadYusuf
403 views09:16
Ochish/sharhlash
2021-02-05 08:02:44
#Жумага_эрта_боришнинг_фазилати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким жума куни жанобат ғуслини қилса, сўнг (масжидга) эрта борса, худди (Аллоҳга) битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар зикр(хутба)ни эшитишга ҳозир бўладилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

@MuhammadAliMuhammadYusuf
456 views05:02
Ochish/sharhlash
2021-02-04 23:22:00
#Расулуллоҳга_салоту_саломлар_бўлсин

«اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد».

«Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад».

@MuhammadAliMuhammadYusuf
658 views20:22
Ochish/sharhlash
2021-02-04 10:40:08 #Сабрнинг_мукофоти

Аллоҳ таоло: «Сабрлиларга хушхабар беринг», деб марҳамат қилган.
(Бақара сураси, 155-оят.)

Бошига тушган мушкулотларга сабр қилган бандалар Аллоҳ таолога энг яқин инсонлардир. Фаришталар улардан айрилмайдилар, Аллоҳ уларни гуноҳлардан поклайди, руҳларини мусаффо айлайди, тилларига дуо солади, қалбларини розилик билан тўлдиради. Улар билан бирга ўтириб қолсангиз, Аллоҳдан рози бўлиш, У Зотнинг қазою қадарига таслим бўлиш ҳақида панд-насиҳат қилишади. Гоҳида улардан кўнгил сўраб, ҳамдардлик билдирасиз, ҳолбуки улар сиз айтган нарсаларни яшаб, ҳис қилиб турган, кўзлари билан кўриб, қазо ва қадарга иймон келтириб турган бўлишади. Асал еяётган одам билан асалнинг ширинлигини тавсифлаб берилган одам ўртасида қандай катта фарқ бор!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳадиси қудсийда шундай дейилади: «Аллоҳ таоло қиёмат куни: «Эй Одам боласи, Мен бемор бўлдим, кўргани келмадинг», дейди. Банда: «Эй Роббим, қандай қилиб Сени кўргани бораман? Ахир Сен Роббул оламин бўлсанг?» дейди. «Фалон бандам бемор бўлди, уни кўргани бормадинг. Агар уни кўргани борганингда, Мени унинг ҳузурида топишингни билмасмидинг?» дейди.»
(Имом Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган).

Улуғ саҳобий Имрон ибн Ҳусойн ўттиз йил тўшакка михланиб ётганлар. У зотга фаришталар салом беришарди. Баъзилар у кишининг касали оғирлиги туфайли унинг зиёратига бормай қўйди. Муторриф айтади: «Мен Имронга: «Сизни кўргани бормай қўйишимнинг боиси – сиз мана шу аҳволда эканингиз», дедим. У: «Ундай қилма. У Зот бу дардни менга маҳбуб қилибдими, демак, Аллоҳ азза ва жаллага ҳам маҳбубдир», деди». Ё Аллоҳ, бемор дардни ёқтирмоқда, чунки буни унга Аллоҳ ёқимли қилиб қўйган. Иймон ҳаловати дард аччиғидан устун келмоқда!

Ким бемор бўлиб қолганида Аллоҳ таолога ҳамд айтса, «Аллоҳ таоло фаришталарига шундай дейди: «Бу бандамнинг Мендаги ҳаққи шуки, агар уни вафот топтирсам, жаннатга дохил қиламан; агар унга шифо берсам, унга соғлом тана, соғлом қон бериб, гуноҳларини кечириб юбораман.» (Имом Молик «Муватто»да ривоят қилган).

Дардга чалиниб, унга рози бўлиб, сабр қилган, ҳатто Аллоҳга ҳамд айтиб, истиржоъ айтган одамнинг ҳоли шу бўлса, дарддан ҳам оғирроқ нарса билан балоланган ва бунга сабр қилган одамнинг ҳоли қандай бўларкин?

Аллоҳим, Сендан авф, сиҳат-саломатлик тилаймиз, дин, дунё ва охиратда доимий офият сўраймиз.

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси.

@MuhammadAliMuhammadYusuf
732 views07:40
Ochish/sharhlash
2021-02-03 20:43:19
#Оят

«Эртаю кеч Роббинг исмини зикр қил.
Ва кечасида ҳам Унга сажда қил ва узоқ кечаларда Унга тасбиҳ айт».


(Инсон сураси, 25, 26- оятлар.)

@MuhammadAliMuhammadYusuf
490 views17:43
Ochish/sharhlash
2021-02-03 10:26:00
#Ихлос_сурасининг_фазилати

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига:
«Бирортангиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини ўқишга ожизлик қиладими?» дедилар. Бу уларга қийин туюлди ва:
«Қай биримиз буни қила олардик, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот:
«Аллоҳул вааҳидус сомад – Қуръоннинг учдан биридир», дедилар».

Имом Бухорий ривоят қилган.

Изоҳ: «Аллоҳул вааҳидус сомад» – Ихлос сурасига ишора. Ушбу калималар билан бошланган сура, яъни Ихлос сураси мазмунан Қуръони Каримнинг учдан бирига тенг.


@MuhammadAliMuhammadYusuf
572 views07:26
Ochish/sharhlash