Get Mystery Box with random crypto!

Рамазон айтиб келдик эшигингизга... (“Бешгул” достонидан парч | Muhammad Ali ijodi

Рамазон айтиб келдик эшигингизга...
(“Бешгул” достонидан парча)

Ғаройибот болалигим, қандай сеҳринг бор?
Қад ростлайсан хотиралар ичра улуғвор!
Рўза ойи,оқшом чоғи болалар бари
Ҳар эшикда такрорлардик тўти сингари:
“Косага буғдой қўйгандим,
Ундимикин-о, ундимикин-а!
Фалончихонлар чиқмайди,
Туғдимикин-о, туғдимикин-а?..”
Кеч қолганлар чиқмагунча тинчимасдик биз,
Йўлга сиғмай тошар эди қувноқ сафимиз.
Сўнгра хуфтон қилар эдик рамазон айта,
“Уй-уйига!...” – деб қўярдик, уйларга қайта...

Муҳаммад Али

@muhammadaliijodi