Get Mystery Box with random crypto!

Фотиҳа сураси илҳоми Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим Мақтовлар сен | Muhammad Ali ijodi

Фотиҳа сураси илҳоми

Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим
Мақтовлар сенгадир, парвардигорим,
Ўзинг меҳрибонсан, айлагил шафқат.
Қўлингда жазо–ю сийловнинг бори,
Сенга сиғинамиз, тилаймиз мадад.
Шундайин ҳақ йўлга бошла бизларни,
Насибамиз бўлсин неъматларинг то.
Йўлидан адашган толесизларни
Бизларга дуч этма, учратма асло!

Муҳаммад Али

@muhammadaliijodi