2022-05-23 07:47:01
Гул деганим тикондай, жонимни тилди,
кўндим,
Бошимга тоғлар қулаб, сабрлар синди,
кўндим,
Бахт излаб нигоҳ тикдим, озорлар унди,
кўндим,
Мени жонимни ёққан, табассуминг ўлдирди.
Тонгларимни тунларга, тортиқ қилди тақдирим,
Шодмонлигимдан ғамни ортиқ қилди тақдирим,
Мен дунё не билмадим, мени билди тақдирим,
Мени жонимни ёққан, табассуминг ўлдирди.
Баҳор деб кутганларим, хадя қилди кузларга,
Юрагимдан жой бердим, оловларга музларга,
Умрим бахш этган эдим ўша ўтли кўзларга,
Мени жонимни ёққан, табассуминг ўлдирди.
Кута кута етганим, бир жабр, зорлик бўлди,
Кимларга кенг дунёси мен учун торлик бўлди,
Қўлларингни узотмоқ, оҳ бунча орлик бўлди,
Мени жонимни ёққан, табассуминг ўлдирди.
Ишқ деб борганим дилнинг, озорида ўлмадим,
Кўнгилни ютган фироқ, мозорида ўлмадим.
Ҳисларим арзон сотган, бозорида ўлмадим,
Мени жонимни ёққан, табассуминг ўлдирди.
Мадина Муҳаммад
T.me/Muhammad_Yusif_ijodi
9.6K viewsFazliddin Murod, 04:47