Get Mystery Box with random crypto!

Танимни гул​ айла, руҳимни Лайли, Шу Лайли руҳ ила қабул эт ма | MUHAMMAD YUSUF SHE'RLARI

Танимни гул​ айла, руҳимни Лайли,
Шу Лайли руҳ ила қабул эт майли,
Майлимга бандиман ишқинг туфайли,
Ё Мавлоо...

Танам пойингда-ю, Исрода руҳим,
Каломинг зийнати Иқрода руҳим,
Магарам бундаман - Уқбода руҳим,
Ё Мавлоо...

Азизо, азиз эт,​ ожиз улусман,
Сабрга бандиман девона хисман,
Барглари тўкилиб, сарғайган кузман,
Ё Мавлоо...

Каломингни кўнгил уйина, шам қил,
Зикрингга ошино, қароғим нам қил,
Нусратинг, фикратинг, руҳимда жам қил,
Ё Мавло...

Қулингга чархи дун​ савдолари не,
Нафс бало​ шайтоннинг ғавғолари не,
Қулим де, қулим де, кел марҳабо де,
Ё Мавло...

Мадина Муҳаммад

@Muhammad_Yusuf_ijodi