Get Mystery Box with random crypto!

Тош обл ҳокимига айтиб қўйинглар, Оққўрғон ҳокимлиги бир тадби | Mufasa

Тош обл ҳокимига айтиб қўйинглар, Оққўрғон ҳокимлиги бир тадбиркорни 1 млрд сўмга ухлатиб юборибди. Тадбиркор қарзга ботган, уй-жойини сотиб бола-чақаси билан кўчада яшаяпти. Топшириқни Зайнилобиддин ака берган, бу топшириққа асосан туман ҳокими тадбиркорга босим қилиб президент ташрифи арафасида қашшоқларни уйини ремонт қилдирган. Ҳозир бу иккала чиновник ўз лавозимидан озод этилган. Лекин бечора тадбиркорда нима айб? Айби президентнинг вакили бўлган ҳокимни гапига ишонганими?

Президент тадбиркорлар билан учрашяпти, уларни муаммосини ҳал қиламан деяпти. Параллел олам — Тошкент вилоятида эса бир тадбиркор президент вакилларига ишониб касод бўляпти. Кўчада қоляпти, қарзни талаб қилиб бошқа тадбиркорлар уни талаяпти.

Зойир ака, Нурафшон ситида сизни олдингизга борганда нега елка қисдингиз? Ахир шартномага сизни энг бой замингиз Файзиев ҳам имзо чеккан эдику.

Бу тадбиркор ҳам худди андижонлик тадбиркорлар каби ўзини осиши керакми? Мабодо вилоятлар ўртасида тадбиркорлар ўзини жонига қасд қилиш бўйича мусобақа ўйнамаяпсизларми?

Эртага батафсил маълумот ёзилади.

@mufasa_mh