Get Mystery Box with random crypto!

Авваллари ўғрилар ярим тунда қишлоқ оралаб ўғирлик қилишарди. | Mufasa

Авваллари ўғрилар ярим тунда қишлоқ оралаб ўғирлик қилишарди. Ҳозир замон ўзгарди: қишлоқлар ўрнида шаҳарлар қурилди, ўғрилар ўқиб диплом олиб чиновник, фирма очиб қурувчи бўлди.

Кеча ярим тунда Оҳангарон шаҳрида аҳоли яшаш жойида амалдаги барча қонунларга оптомига тупурган ҳолда қанақадир қурилиш бошланибди.

Шовқин-сурондан уйғониб кетган аҳоли эса ҳайрон: душман бостириб келдими, уруш бошландими? Йўқ, ими-жимида маҳалла ёшларига стадион учун ажратилган ер майдонида қандайдир қурулиш бошланиб "котлавон" қазиляпти.

@mufasa_mh