Get Mystery Box with random crypto!

#фикр Эр-хотин муносабатларида у ёки бу томон хиёнат қилса, о | Mufasa

#фикр

Эр-хотин муносабатларида у ёки бу томон хиёнат қилса, одатда тарафлар бир-бирини қандайдир кўринишда жазолайди. Эрининг ўйнашини билиб қолган аёл бориб, "ўйнаш" аёлни сочини битталаб юлиб келади. Хотинини хиёнатини билиб қолган ёки ушлаб олган эркак эса уни аёвсиз калтаклайди, ҳаттоки, охири ўша аёлни ўлими билан тугаши мумкин. Ёки йўлдан урган эркакни уради, ўлдиради. Буларни самосуд деймиз. Хўп, агар эр ёки хотин хиёнат қилса, ҳақиқий суд нима дейди? Ҳеч нарса.

Балки, эр-хотин муносабатларидаги самосудларга давлатни ўзи йўл қўйиб бераётгандир? Давлат никоҳни, шунчаки, рўйхатга олади. Томонлар ўртасида шартнома тузилмайди, ҳуқуқ ва мажбуриятлар белгиланмайди (никоҳ шартномаси амалда бор, лекин мажбурий эмас ва фақат мулкий муносабатлар тартибга солинган). Эр ёки хотин никоҳ мажбуриятларни бузса, масалан, томонлар бир-бирига хиёнат қилса жавобгарлик йўқ. Агар худди шундай ҳолатларда самосуд бўлишини истамасак, унда эр-хотин хиёнати учун қонуний жавобгарлик, жазо белгилансин. Масала ҳуқуқий суд маҳкамасида кўрилсин, айбдор томон суд қарори билан жазолансин. Ҳозирги қонуний ечим — проста ажрашиб кетиши мумкин, лекин шу қонуний ечим — аслида ечим бўлмаяпти-ку.

@mufasa_mh