2021-05-06 11:44:35
Май ойида қўшимча неча кун дам олинади?
Президент Фармонига кўра, Рўза Ҳайит (Ийд ал-Фитр) байрамини нишонлаш даврида уч кундан кам бўлмаган муддатга қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунларни белгилаш кўзда тутилган.
Шунингдек, 2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги Президент фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид ҳужжат лойиҳаси эълон қилинган эди. Унга кўра 14 май – жума куни қўшимча ишланмайдиган кун қилиб белгиланиши кўзда тутилган эди.
Агар Рамазон ҳайитини нишонлаш 13 май санасига тўғри келиб, юқоридаги ўзгаришлар бўйича тегишли Президент Фармони қабул қилинса, Рамазон ҳайити арафасида:
13 май (пайшанба) – Ҳайит байрами;
14 май (жума) – қўшимча дам олиш куни;
15 ва 16 май (шанба ва якшанба) – одатий дам олиш кунлари қилиб белгиланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 9 май Хотира ва Қадрлаш куни – якшанба кунига тўғри келади.
1.2K viewsShavkat Normoʻminov, 08:44