Get Mystery Box with random crypto!

Бирор раҳбар, бошлиқ, ҳоким, амалдор, масъул бирор иш қилса, қ | MUBORAK.UZ | Shavkat Normuminov

Бирор раҳбар, бошлиқ, ҳоким, амалдор, масъул бирор иш қилса, қилинган ишлар ҳақида мақола чиқса, бу қилинган ишлар бўйича бирор бир инсон ўз (танқидий, таҳлилий) муносабатини билдирса, ўша инсонга лой чаплайдиган, унга қарши борадиганлар кўпайиб бормоқда. Эй инсон, билиб қўй, агар амалдор халқ учун бирор иш қилаётган бўлса, бу унинг вазифаси, ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун ҳаракати, "ундан аввалгилари қилмасди шуниям" десанг, аввалгилари шу учун ҳам бўшатилган. Бу ишларни қилаётган бўлса, чўнтагидан эмас, бюджет пулидан қилади. Бюджет қаердан шаклланади? Сизу бизнинг тўлаётган солиғимиздан. Агар бюджетда пули бўлмай, тадбиркорлар билан ҳамжиҳатликда қилаётган бўлса баракалла, агар пул бўла туриб, тежаб, пулдан қисиб, қўл учида қилинаётган бўлса, танқид ўринли. Биз ўз шахсий фикрини билдираётганларга қарши фикр билдириш эмас, ўша қилинаётган ишларни назорат қилиш, ёрдам керак бўлса, ёрдам қилиш харакатини қилайлик азизлар!
Мутолаа учун ташаккур!


Шавкат Нормўминов