Get Mystery Box with random crypto!

– Эй, сен, қачон автомобил оласан? Юраверасанми шундай, пиёда? | MUBORAK.UZ | Shavkat Normuminov

Эй, сен, қачон автомобил оласан? Юраверасанми шундай, пиёда?
– Кредитга берила бошласин кейин...
Бироз вақт ўтди.
– Кредитга машина берила бошланди, энди оласанми?
– Аа, йўқ, йўллар нотекис, янги мошин олсам тўкиб ташлайди, кўпга бормай шалдираб қолади...
Яна бироз вақт ўтгандан сўнг.
– Энди оларсан, йўллар яхшиланаяпти, янги асфальт қилинаяпти?
– Ўйлаб қарасам, ёқилғисига газ қўйсам хавфли, бензинга юрса қимматга тушаман. Шу учун электромобил келишини, ишлаб чиқарилишини кутаман.
– Эй борей, ўшандаям бирор баҳона топасан сан.
– Менга қара, ўзи автомобил нимага керак?


Ш. Нормўминов