Get Mystery Box with random crypto!

Мусо қиссасидаги ўн йил ҳақида Қуръон ярим жумладан бошқа ҳеч | Mubaşşir Ahmad

Мусо қиссасидаги ўн йил ҳақида Қуръон ярим жумладан бошқа ҳеч нарса зикр қилмади:
"Қачонки Мусо муддатни тугатди".
("Қасас" сураси, 29-оят).

Бу муддат ўн йил эди.
Аниқки, ана шу ўн йил оддий ҳаёт ўлароқ кечган. Уйланиш.. тирикчилик, ишлаш.. фарзанд кўриш..болалар тарбияси.
Собит бўлишича, Мусо шундан кейин пайғамбар бўлганлар.

Бундай ҳаётни аксаримиз яшаймиз ва орзу қиламиз.
Лекин бу ҳаёт Аллоҳнинг мезонида тафсилот ва эслашга арзимайди.

Балки тафсилот хавф-хатарли кунлар, ўзгаришлар, кураш, ҳаёт ағдар-тўнтар бўлиши, таъқиб, даъват, душман билан юзма-юз бўлиш ва матонат тўғрисида бўлади.
Эслашга арзийдиган ҳаёт миқёси айнан шудир.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube