Get Mystery Box with random crypto!

Mubaşşir Ahmad

Telegram kanalining logotibi mubashshirahmad — Mubaşşir Ahmad
Kanaldagi mavzular:
Манзиллар
Milliykiyim
Soxtamilliykiyim
Sovetzulmi
Kanal manzili: @mubashshirahmad
Toifalar: Iltimoslar , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 87.10K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Реклама учун:
@muazzin_91

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 331

2022-02-23 07:50:19
«Мезана» илм маркази ҳамда «Сакинат» оила мактаби ҳамкорлигидаги 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болажонлар учун одоб-ахлоққа мўлжалланган «Миллат ниҳоллари» курсига қабул бошланди.

Барчангизни Юнусобод филиалимизга бепул 1-дарсимизга таклиф қиламиз!

Ўғил болалар учун бепул дарсимиз пайшанба, 24 феврал 18:30да бошланади.

Қизлар учун бепул дарсимиз жума, 25 феврал куни 18:30 да бошланади

Дарсларни устоз Икром Шариф бошчилигидаги ўқитувчилар жамоаси олиб борадилар.

Одоб-ахлоққа қўшимча равишда болаларни китобхонликка қизиқтириш, шахсий қобилиятларини ривожлантириш устида ҳам ишланади.

Мурожаат учун телефон:
+998 991155510
+998 991155512

Рўйхатдан ўтиш учун:
t.me/Mezana_xodima

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғиравон, 53-уй.
Мўлжал: "Modern Stroy" биноси

Геолокация: https://maps.app.goo.gl/iVU2FNGikEh76szPA

@Mezanauz
16.7K views04:50
Ochish/sharhlash
2022-02-23 06:00:25 Ғам, ташвиш ва хафагарчилик икки томондан келади: Бири, дунёга рағбат ва ҳирсдан бўлса, иккинчиси, яхши ишлар ва тоат камлигидандир.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

http://t.me/MubashshirAhmad
20.5K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-02-22 19:05:08 - Таҳорат устига таҳорат олиш қурбат (Аллоҳга яқин қилувчи амал) бўлади.
- Бунда сув исроф бўладику?!
- Тоат ва ибодатда исроф йўқ.
- Унда ифторликни кучли қилсак бўлар экан-да?
- Рўзада тоат овқатланиш эмас, балки овқатланмасликдир.

http://t.me/MubashshirAhmad
14.8K views16:05
Ochish/sharhlash
2022-02-22 17:05:03 Ёмғир ёғса ёки қаттиқ шамол бўлса ҳадиксирайдиган бўлиб қолибман. Қуйидаги ҳадиси шарифлар маъносини энди теранроқ тушуняпман.

Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман", дер эдилар.

Ёки: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида булутни кўрсалар, ишни тарк қилар эдилар. Агар намоз ўқиётган бўлсалар ҳам. Сўнгра «Аллоҳим! Мен сендан унинг шарридан паноҳ сўрайман», дер эдилар. Агар ёмғир ёғса: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар".

http://t.me/MubashshirAhmad
15.8K views14:05
Ochish/sharhlash
2022-02-22 15:03:01 #такрор

Фуқаро деган сўз барибир қулоғимга ғалати эшитилаверади. "Фуқаро" арабча сўз бўлиб, фақир-камбағалнинг кўплик шакли ҳисобланади.

Ҳозир мухбирга жавоб бераётган масъул "фуқароларимиз", деди. "Камбағалларимиз" дейиш ғалатимасми?! Қолаверса, "Исмидан кишига насиба бор" ёки "Ёмон исмлар қадарга мувофиқ келиб қолади" деган гаплар ҳам бор.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳунук ва ёқимсиз исмларни ўзгартиришга буюрганлар. Биз ҳам "фуқаро"ни бошқа бир ёқимлироқ сўзга ўзгартирсакчи.

Масалан раийят каби. Раийят - қарамоғдаги кишиларга нисбатан ишлатилади. Шунда унинг маъноси "давлат қарамоғидаги киши"га тўғри келади.

Ўзбекистон раийяти. Ёки бошқа вариантларни ҳам ўйлаб кўрса бўлади. Фақат "Ўзбекистон камбағали" бўлмаса бўлди.

http://t.me/MubashshirAhmad
21.9K views12:03
Ochish/sharhlash
2022-02-21 22:45:05 Россия телеканаллари ҳозир Путиннинг “Донецк халқ республикаси” ва “Луганск халқ республикаси”нинг Украинадан мустақиллигини тан олиш масаласида ўтказган Россия Хавфсизлик кенгаши йиғилишини кўрсатди. Варламовнинг ёзишича, гўёки жонли эфирда кўрсатилган йиғилиш аслида ёзиб олинган — оммага кўрсатилган ҳозирги томошада Россия бош вазири Мишустиндан сўнг Россия ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин сўз олди, аммо оралиқ кадрларда Наришкиндан аввал минбардан Россия бош прокурори қайтаётгани кўриниб қолган, ваҳоланки бош прокурорнинг нутқи умуман кўрсатилгани йўқ. Ҳатто шу ерда ёлғон.

Нотиқларнинг сўзлари, “ДХР” ва “ЛХР”ни тан олиш йўлида келтираётган важлари ҳам ёлғонлар устига қурилган, примитив. Айни вақтда қўрқинчли. Асосий мақсад — “рус дунёси”ни қай йўл билан бўлса-да ҳимоя қилиш, “Россия русийзабонларнинг қаерда бўлишидан қатъи назар Россия ўлчовлари бўйича муносиб ҳақ-ҳуқуқлари таъминланиши учун шундай — ўзини қурбон қилиб, Россия ҳудудида яшаётган ўн миллионлаб россияликларни санкциялар бўҳронида қолдиришга-да тайёрлигини бутун рус дунёсига кўрсатиб, билдириб қўйиш”. Даъво қанча катта ва ёлғон бўлса, бу даъвода мантиқ ҳам шунча кам бўлади — “ДХР” ва “ЛХР”даги 4 миллион Россия назаридаги жабрдийда ҳимояси учун Россиядаги салкам 150 миллион халқ, иқтисодий жиҳатда унга боғланиб қолган қўшни мамлакатлардаги яна ўн миллионлаб одамлар манфаатлари қурбон қилинмоқда.

Айнан Сергей Наришкиннинг чиқиши қизиқ бўлди. Путиннинг “таклифингизни конкрет, оддий қилиб айтинг” деган кутилмаган саволидан довдираб қолган “контрразведкачи”: “‘ДХР’ ва ‘ЛХР’нинг Россия таркибига қабул қилишни қўллаб-қувватлайман”, деди. Путин бўлса ҳозир бу масала кўрилмаётганини эслатди. Кўрсатилган эфирда охирги бўлиб сўз олган Россия Миллий гвардиясининг кўча тилида гапирувчи раҳбари эса “ДХР” ва “ЛХР” масаласида нафақат уларнинг мустақиллигини тан олиш, балки янада илгарироқ юриш кераклигини таъкидлади. Шунинг ўзи ҳам Путин бошлиқ Россия элитаси “ДХР” ва “ЛХР” аҳолиси учун қанчалик “жон куйдираётгани”ни кўрсатиб турибди.

Бунақа томошалар, бунақа важлар 2008 йили Абхазия ва Жанубий Осетия билан, 2014 йили Қрим билан бўлган. Тарих ҳамма тегишли, керакли сабоқни чиқариши учун ҳеч замонда бу қадар тез такрорланмаган бўлса керак (Иккинчи Жаҳон уруши арафасидаги Гитлер Германиясининг ҳаракатлари ҳисобга олинмаса). Путин Россиясини, унга гўёки қарши чиқаётган қарши тарафдаги қудрат эгаларини инсофга чақиришдан наф йўқ — ҳамма фақат ва фақат ўзини, ўз манфаатларини ўйлайди.

Эҳтиётимизни қилайлик.
7.0K views19:45
Ochish/sharhlash
2022-02-21 17:49:16 ИСЛОМИЙ & АРАБИЙ

Замонавий илм-фанда «ислом» ёки «исломий» сўзлари «цивилизация», «адабиёт» ва ҳоказо сўзлар билан уйғунлашувини камдан-кам ҳолларда учратасиз. Кўпчилик олимлар ва муаллифлар бу ғалатиликни бартараф эта бошлаган бўлсада, кўпчилик ислом ўрта асрлари маданий мероси ҳақида гап кетганда «араб адабиёти» ва «араб тамаддуни» каби атамалардан фойдаланишни маъқул кўради. Уларнинг аргументи ислом илм ва фалсафа, шеър ва тиббиёт билан машғул бўлмаган. Уларнинг таъкидлашича, дунёвий араб тили ва маданияти бу каби туфха хил соҳалардаги кашфиётлар ва янгиликларни тарғиб қилишга хизмат қилган. Тўғри, умумий ҳукмрон тил араб тили бўлган ўша кезларда. Аммо фақат шуни сабаб қилиб бундай қилиш тўғри бўлмайди. Ушбу илмий бойликни «араб» маданияти деб аташ араб бўлмаганлар эришган кўплаб улкан ютуқларни инкор қилиш билан тенгдир, аслида. Ибн Сино Ўзбекистонлик - ватандошимиз эди. Ал-Розий ва ал-Ғаззолий форс эди. Салоҳиддин курд эди. Сайфуддин Қутуз мамлук туркларидан эди.

Минг йил давомида ҳокимият Умавийлардан Аббосийларга, Фотимийларга Салжуқийларга, Курдларга, Мамлукларга ўтиб келаверди. Бу хилма-хил, турли миллатга мансуб одамларни бир-бирига боғлаб турган нарса уларнинг араб тилини тил сифатида умумий қўллашлари эмас, балки Пайғамбар алайҳиссаломнинг эътиқодни афзал билиб, унга амал қилганларида эди. Дарҳақиқат, араб тилини халқаро тилга айлантирган Қуръон ва Исломнинг бошқа маданиятларга нисбатан бағрикенглиги, бошқа барча нарсалардан кўра, «Ҳикматлар уйи»нинг дунё юзини кўришига имкон берди.

Олимлар ва бошқа ёзувчилар «исломий»ни ақл, рационаллик билан боғлиқ бўлган ҳар қандай нарсадан ажратиб олиб, юнон фалсафасида биринчи бўлган ҳам, уни ўрганган ҳам ва ундан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида мунозара қилганлар ҳам мусулмонлар эканлигини яшириб келишди.

Мусулмонларнинг маданий ютуқларини уларнинг эътиқодидан айириб юбориш кулгили бир контекстсизлаштиришдир, бу худди Микеланжелонинг фрескалари Ватиканда бўлганини эътиборсиз қолдиришга ўхшайди. Бу ҳақиқат Ричард Старкнинг динлар орасида фақат насронийлик «рационал изланишлар» ни рағбатлантиради, деган ғояни илгари сурган «Ақлнинг ғалабаси» каби асарларига қарама қарши қўйилади.

Тарихий маълумотларга назар ташлайдиган ҳар бир киши араб ва форсларнинг исломнинг тарқалишида ақл ва онгни фаоллаштирувчи восита бўлишганини пайқаш мумкин. Ислом ўзининг ўрта аср христианлигига ёт бўлган жисмоний ва руҳий дунёни амалий қадрлаши билан табиатга ижодий эътибор қаратди.

Бизнинг бугунги вазифамиз эса Исломнинг худди шундай қадриятларини уйғотиб, буларни ўз хатти ҳаракатларимиз, амалимизда татбиқ этишдан иборатдир.

Манба

T.me/MubashshirAhmad
12.7K views14:49
Ochish/sharhlash
2022-02-21 15:48:01
Kun.uz ва Мухаммад Шакур акадан онг эгалари учун ишора.

http://t.me/MubashshirAhmad
20.8K views12:48
Ochish/sharhlash
2022-02-21 13:42:01
Мусулмонларнинг бошига кела оладиган энг катта мусибат бу, исломни намоз, рўза, закот ва ҳаждан иборат дея тушуниб, оиласининг ҳаёт тарзига, фарзандларининг тарбиясига, иш ҳаётининг асосларига аралашмаслигини ўйлашидир. Ёшларнинг энг биринчи вазифаси нафс йўлини беркитиб, Аллоҳ йўлини очишдир.

Иҳсан Шенўжак
t.me/ttunchiroq
17.9K views10:42
Ochish/sharhlash
2022-02-21 12:02:02
«Мезана» илм марказидан янгилик!

Эндиликда «Мезана» илм маркази ҳамда «Сакинат» оила мактаби ҳамкорлигида бошланган одоб-ахлоққа мўлжалланган «Миллат ниҳоллари» курси Юнусобод филиалимизда ҳам ўз фаолиятини бошламоқда.

Дарсларни устоз Икром Шариф бошчилигидаги ўқитувчилар жамоаси олиб борадилар.

Одоб-ахлоққа қўшимча равишда болаларни китобхонликка қизиқтириш, шахсий қобилиятларини ривожлантириш устида ҳам ишланади.

Мурожаат учун телефон:
+998 991155510
+998 991155512

Рўйхатдан ўтиш учун: http://t.me/Mezana_xodima

Манзилларимиз: Юнусобод филиали: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғиравон 53-уй.
Мўлжал: "Modern Stroy" биноси
Геолокатсия : https://maps.app.goo.gl/iVU2FNGikEh76szPA

Учтепа филиали: Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Журжоний маҳалласи, Қошғарий кўчаси, 4-уй.
Геолокация: https://goo.gl/maps/CeMP23Wj6oKKR1xT6
15.5K views09:02
Ochish/sharhlash