Get Mystery Box with random crypto!

Ёмғир ёғса ёки қаттиқ шамол бўлса ҳадиксирайдиган бўлиб қолибм | Mubaşşir Ahmad

Ёмғир ёғса ёки қаттиқ шамол бўлса ҳадиксирайдиган бўлиб қолибман. Қуйидаги ҳадиси шарифлар маъносини энди теранроқ тушуняпман.

Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман", дер эдилар.

Ёки: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида булутни кўрсалар, ишни тарк қилар эдилар. Агар намоз ўқиётган бўлсалар ҳам. Сўнгра «Аллоҳим! Мен сендан унинг шарридан паноҳ сўрайман», дер эдилар. Агар ёмғир ёғса: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар".

http://t.me/MubashshirAhmad