Get Mystery Box with random crypto!

Muallim | Ta'limga oid

Kanal manzili: @muallimlarga
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 52.29K
Kanalning ta’rifi

◾️ Мактаб таълими ходимлари ва ўқитувчилар учун хабарлар
◾️ Реклама: @Qabulshunos_robot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2024-04-14 07:04:37 Аттестация тест синовлари эртадан бошланади

Ҳозирнинг ўзида қайси тоифага мос келишингизни 40 талик тест ечиш орқали аниқлаб олиш имконияти мавжуд. Бунинг учун қуйидаги фанлардан ўз фанингиз устига босасиз:

Бошланғич таълим

Биология фани

Рус тили

Физика фани

Тарих фани

Кимё фани

Она тили ва адабиёт

Инглиз тили

Математика фани

Ўз фанингиз устига босиб 40 талик аттестация репетицион тестини ишлаб кўришингиз мумкин.

Тоифани аниқлаш - @Attestattestbot

Ботга кириш учун
босинг
@Attestattestbot

Барча ўқитувчиларга юбориб қўйишни унутманг!
20.8K views04:04
Ochish/sharhlash
2024-04-13 09:32:45 Очиқ дарс баённомаси намунаси

Барча фанлар учун очиқ дарс ташкил этишда тўлдириш учун шаблон баённома

Сақлаб қўйинг ва ҳамкасбларингизга улашинг

https://t.me/muallimlarga
17.5K views06:32
Ochish/sharhlash
2024-04-12 19:29:01 Эртадан барча мактабларда ўқиш куни

2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли Президент фармонига асосан, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 13 апрель, шанбадаги дам олиш куни 12 апрель, жумага кўчирилган.

Яъни 5 кунликлар бугун дам оляпти, аммо эртага ишга чиқиши керак.

Шундай қилиб, эртага, 13 апрель — шанба куни БАРЧА ходимлар учун ИШ КУНИ ҳисобланади. 6 кунликлар ҳам, 5 кунликлар ҳам ишга чиқади

https://t.me/muallimlarga
28.2K views16:29
Ochish/sharhlash
2024-04-12 18:15:46 MAQOLA CHOP ETISHGA QIYNALYAPSIZMI

UNDA BIZ SIZGA QUYIDAGI XIZMATLARNI TAKLIF ETAMIZ

XALQARO JURNALLAR
KONFERENSIYALAR
ILMIY JURNALLAR
MAQOLA YOZIB BERISH
TARJIMA XIZMATI
MONOGRAFIYA
SCOPUS JURNALLARI
WEB OF SCINCE JURNALLARI
VA BOSHQA TURDAGI XIZMATLAR...

BARCHA XIZMATLAR HAMYONBOP NARXLARDA

HAMKORLIK QILMOCHI BO'LGANLAR UCHUN ALOHIDA CHEGIRMA ASOSIDAGI NARXLARIMIZ MAVJUD

MUHIMI BARCHASI BIZDA TEZ VA ISHONCHLI

SHOSHILING AZIZLAR, BUNDAY IMKONIYATNI QO'LDAN BOY BERMANG

Murojaat uchun:
@Islombek_Sardorbekovich1

Tel: +998907971424
19.8K views15:15
Ochish/sharhlash
2024-04-11 05:54:46 Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун ота-оналар жавоб беради!

Барчамизга маълумки, илгари ўқувчиларнинг хар қандай хатти-ҳаракатлари учун, хоҳ у таътилда бўлсин хоҳ дарсдан ташқарида бўлсин, фақат синф раҳбар, директор ёки унинг ўринбосарлари жавобгар бўларди. Мисол учун ўқувчи таътил вақтида қўшниси билан муштлашиб, жанжаллашиб қолса ҳам ички ишлар органи ходимлари ўша ўқувчининг синф раҳбарини чақиртириб безовта қиларди.

Кўп ҳолларда мактаб раҳбарияти билан бирга синф раҳбарлари лавозим вазифаларини бажармаган дея баҳоланиб, уларга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилар эди. Ўқувчининг ота-онасига эса деярли ҳеч қандай таъсирчан чоралар кўрилмасди. Ҳозир эса бундай ҳолатларнинг олди олинган.

Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февраль кунги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган, синф раҳбари тўғрисидаги низомга мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолалларда нафақат синф раҳбарига балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масʼул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

https://t.me/muallimlarga
24.6K views02:54
Ochish/sharhlash
2024-04-10 05:03:09 РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
«ҲАЙИТ» аёмингиз муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
«ҲАЙИТ» айёмингиз муборак бўлсин!

ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

https://t.me/muallimlarga
15.0K views02:03
Ochish/sharhlash
2024-04-09 13:14:31 Фарзанди 1-синфга чиққан ота-оналар:

— Устоз, болам биринчи партада  ўтирсин, илтимос  Биздан нима хизмат, устоз...

Фарзанди 2-синфга ўтганда:
— Устоз, боламнинг ўқишлари яхшими? Раҳмат, устоз, албатта, уй вазифаларини ўзим бирга бажаряпман. Раҳмат, сизга устоз

Фарзанди 3-синфга ўтганда:
— Менинг болам ҳам тадбирда қатнашсин, ўзим ёдлатаман, шеърини. Барака топинг, устоз

Фарзанди 4-синфга ўтганда:
— Устоз, боламни одоби яхшими, ўзингиз чарчамаяпсизми? Барака топинг, устоз.

Фарзанди 5-синфга ўтганда:
— Мани болам бошланғич синфда ҳамма фандан аъло баҳо оларди, нимага ўқитувчи она тилидан 4 баҳо қўяди, ўзингиз бир гаплашиб кўринг, устози

Боласи 6-синфга ўтганда:
— Мажлис дейсизми, ман ишдаман, адаси чет элдалар,  кейинги сафар борарман.

Боласи 7-синфга ўтганда:
— Менга уй вазифаларини тайёрлаяпман дедику, ўзи ўқитувчиларингиз битта мени боламни топиб олган. Мактабга боролмайман, вақтим йўқ!

Фарзанди 8-синфга ўтганда:
— Нима битта менинг боламда телефон бор эканми, тортиб олишга нима ҳақингиз бор. Устингиздан шикоят қиламан

Фарзанди 9-синфга ўтганда:
— Муштлашган бўлса тарбия беринг, ҳадеб мени безовта қилавермай, сиз билан гаплашгани вақтим йўқ.

Фарзанди 10-синфга ўтганда:
— Устоз, фарзандимнинг ўқишлари яхши бўлиши учун нима қилишим керак, у эртага бир столнинг эгаси бўлиши керак, ёрдам беринг...

https://t.me/muallimlarga
27.0K views10:14
Ochish/sharhlash
2024-04-08 10:12:15 Рамазон Ҳайитида кетма-кет 3 кун дам олиш куни

Булар:

10 апрель, чоршанба — Рамазон Ҳайити куни;

11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;c

12 апрель, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

13 апрель, шанба — барча учун ИШ КУНИ;

14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

https://t.me/muallimlarga
23.0K views07:12
Ochish/sharhlash
2024-04-06 11:39:07
#расман

Аттестация кунлари юқоридаги жадвал асосида бўлиб ўтади @Muallimlarga

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мазкур малака тоифа синовлари ўтказилиш вақти белгиланди.

https://t.me/muallimlarga
21.2K views08:39
Ochish/sharhlash
2024-04-05 18:58:49 Хорижий тиллардан дарс берувчи ўқитувчилар Б2 сертификатга эга бўлишмаса, меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига мувофиқ:

2024/2025-ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.

2024/2025-ўқув йилига қадар камида Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозим.

https://t.me/muallimlarga
13.4K views15:58
Ochish/sharhlash