Get Mystery Box with random crypto!

Muallim | Ta'limga oid

Telegram kanalining logotibi muallimlarga — Muallim | Ta'limga oid
Kanaldagi mavzular:
Йангилик
Kanal manzili: @muallimlarga
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 57.93K
Kanalning ta’rifi

◾️ Мактаб таълими ходимлари ва ўқитувчилар учун хабарлар
◾️ Реклама: @Qabulshunos_robot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 65

2022-11-17 14:55:20 Kundalik.com да ўқувчиларни давомат қилиш бўйича эслатма

S – сабабсиз дарсда қатнашмади;
DQ – узрли сабаб билан дарсда қатнашмади;
K – бетоблиги сабабли дарсда қатнашмади;
KQ – дарсга кечикикиб келди;
M - сурункали дарс қолдириш

Фан ўқитувчилар томонидан қўйиладиган таълаблар!
S – сабабсиз дарсда қатнашмади;
KQ – дарсга кечикикиб келди;

Эслаб қолиш осон бўлиши учун қуйидагиларни тавсия қиламиз:

N - номаълум;
DQ - дарс қолдирди;
K - касал;
KQ - кечга қолди;

БAРЧAГA УЛAШИНГ

"Халқ таълими ходимлари"
каналига аъзо бўлинг

https://t.me/+9H9YVYxQD842YzRi
22.8K views11:55
Ochish/sharhlash
2022-11-15 12:10:37 Мактабгача таълим ташкилотлари, академик лицейлар, профессионал таълим ҳамда умумтаълим муассасаларининг баъзи фанлари педагоглари учун малака (тест) синовлари ўтказилиш муддатлари маълум бўлди

Жорий йилнинг 16–30 ноябрь мактабгача таълим ташкилотлари ва академик лицейлар, профессионал таълим ҳамда умумтаълим муассасаларининг қорақалпоқ тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили (Давлат тили) Жисмоний тарбия фанлари педагоглари учун малака (тест) синовлари ташкил этилади.

Жараёнлар ўтказиладиган саналар қуйидагича:

16 ноябрь
Академик лицейлар ва профессионал таълим ташкилотлари педагоглари

17 ноябрь Мактабгача ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари (тарбиячи-педагоглари)

16-19 ноябрь Қорақалпоқ тили ва адабиёти, Қорақалпоқ тили (давлат тили)

21-30 ноябрь кунлари Жисмоний тарбия (назарий ва амалий)

Аттестацияга жалб қилинган педагогларга ортиқча оворагарчилик ва кутиб қолишнинг олдини олиш мақсадида аттестация синовларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (ПАСПОРТ ва мурожаат юборишда тўлдирилган сўровнома) билан ўзингиз учун белгиланган вақтдан ярим соат олдин етиб келишингиз етарли эканлиги эслатиб ўтамиз.

Малака тест синовларининг ўтказилиш манзиллари: https://t.me/uztdi/5603

Жисмоний тарбия (назарий ва амалий) фани бўйича ўтказиладиган манзиллар тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

"Халқ таълими ходимлари"
каналига аъзо бўлинг

https://t.me/+9H9YVYxQD842YzRi
5.6K views09:10
Ochish/sharhlash
2022-11-13 08:25:18 ОМОН БЎЛИНГ ЎҚУВЧИМ

Ўзингизни авайланг, оғримасин жонингиз,
Ҳеч бир дарсда дард сабаб камаймасин сонингиз.
Бўлсангиз бардам, ўзим бўлай гиргиттонингиз,
Доим соғ-у саломат, омон бўлинг, ўқувчим!

Фикр-у ҳаёлингизни ғубордан қилинг ҳоли,
Ҳавас-ла яшанг, хунук ҳасадчининг аҳволи.
Дилингизни покиза айланг шабнам мисоли,
Доим холис яхшилик томон бўлинг, ўқувчим!

Кулиб юринг ҳамиша, ғам кўрмасин юзингиз,
Зуҳро юлдузи каби чақнаб турсин кўзингиз.
Сермаъно ва чиройли бўлсин ҳар гап-сўзингиз,
Ҳам ақлли, ҳам қувноқ, шодон бўлинг, ўқувчим!

Барча устозингизни билинг она қатори,
Улуғ билиб, ҳурматин қилинг ота қатори.
Либос қилай десангиз билим деган матони,
Муаллимлар қошида гирён бўлинг, ўқувчим!

Вақтингизни кетказманг беҳуда юмушларга,
Ҳар ёнингиз тўлдиринг илм аталмиш зарга.
Дунё кўриб, сазовор бўлингиз олқишларга,
Етакловчи барчани, сарбон бўлинг, ўқувчим!

Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА

"Халқ таълими ходимлари"
каналига аъзо бўлинг

https://t.me/+9H9YVYxQD842YzRi
962 views05:25
Ochish/sharhlash
2022-11-12 16:24:25Совуқ кунларда ҳам дарслар вақтини 45 дақиқадан 40 дақиқага қисқартириш мумкин эмас

Савол:

Ассалому алайкум. Ҳаво ҳароратининг кескин совуганлиги ҳамда куннинг қисқариб кетганлиги муносабати билан мактабларда дарс вақтини 45 дақиқадан 40 дақиқагача ўзгартириб, танаффуслар вақтини 5 дақиқагача қисқартирсак бўладими?

Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим тўғрисида Низом"нинг 25-бандида таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишдаги аниқ муддатлар белгилаб берилган.

Яъни, таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга тўлиқ амал қилинади:

ўқув йилининг давомийлиги — 34 ҳафта (I синфлар учун 33 ҳафта);

ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун (педагогик кенгашнинг қарорига кўра I-IV синфлар учун 5 кун);

дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа;

дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги — 5-10 дақиқа (ўқув куни ўртасидаги танаффуснинг давомийлиги — 15-30 дақиқа).

Мактаб маъмурияти юқорида белгилаб берилган муддатларга тўлиқ риоя қилиши зарур. Хулоса қилиб айтганда дарс жараёни вақтини 45 дақиқадан 40 дақиқага қисқартириш мумкин эмас. Аммо дарс машғулотлари оралиғидаги танаффусларнинг давомийлигини 5 дақиқагача қисқартириш мумкин.

"Халқ таълими ходимлари"
каналига аъзо бўлинг

https://t.me/+9H9YVYxQD842YzRi
1.3K views13:24
Ochish/sharhlash
2022-11-10 14:25:59 #тезкор_хабар

Президент администрацияси томонидан ўқитувчиларни вазифасидан ташқари ишларга жалб қилишни тақиқлаш тўғрисида кўрсатма берилди

Бу ҳақида Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов расмий саҳифасида эълон қилди:

Халқ таълими вазирлиги ҳамда тегишли мутассаддиларга ўқитувчилар зиммасига юклатилган барча ортиқча вазифаларни инвентаризация қилиш ҳамда уларни тақиқлаш юзасидан администрация томонидан тегишли кўрсатма берилди.

"Халқ таълими ходимлари"
каналига аъзо бўлинг

https://t.me/+9H9YVYxQD842YzRi
46 views11:25
Ochish/sharhlash
2022-11-10 12:22:03 Ўқитувчиларни худди йигирма йил олдинги каби яна хонадонларни айланиб чиқишга ва ўқувчилар рўйхатини тузишга мажбур қилишаётгани ҳақида эшитиб, жуда хафа бўлдим.

Мен ўқитувчиларга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқиш ўта зарур деб ҳисоблайман ва мутасаддилардан уларнинг зиммасига кераксиз ва ноқонуний вазифалар юклашни бас қилишларини сўраб қоламан.

Ўқитувчиларнинг асосий вазифаси — фарзандларимизга билим бериш орқали мамлакатимиз келажагини таъминлашдир.

Бунинг ўзи жуда мураккаб вазифа. Таълим йўналишида шундоқ ҳам муаммолар ғиж-ғиж бўлиб турганида, устига-устак ўқитувчилар гарданига яна қандайдир қўшимча вазифалар юклаш — бу энди ортиқча.

Ўқитувчиларни ортиқча ишларга мажбур қилиш нафақат мактабга, балки Ўзбекистон келажагига ҳам зарар етказади.

Мен барча масъул шахслардан ушбу муаммони имкон қадар тезроқ ҳал қилиш ва ўқитувчилардан дарс беришдан бошқа барча вазифаларни озод қилишини сўрайман.

Ҳозир мамлакатимизда таълим биринчи рақамли устувор масаладир. Биз ўқитувчиларга текин хизматкор ходим сифатида қарашга барҳам беришимиз шарт. Улар жамиятнинг энг ҳурматли ва ардоқли қатламига айланиши, бунинг учун барча бирдек ҳаракат қилиши зарур деб ҳисоблайман. Зеро фақат таълим, фақат ўқитувчилар ёрдамидагина биз тараққиётга эриша оламиз. Фарзандларимиз келажаги уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун ҳам устозларимизни эъзозлашимиз шарт!

Saida Mirziyoyeva

"Халқ таълими ходимлари"
каналига аъзо бўлинг

https://t.me/+9H9YVYxQD842YzRi
1.5K views09:22
Ochish/sharhlash
2022-11-10 06:44:44 Хаёллар оғушида

Роса ошиб кетди-ку,
Ўқитувчининг ойлиги,
Сандиқларга сиғармикин,
Шунча топган бойлиги!

Бундан кейин устозлар,
Каптивада юрармиш,
Бир қават уйни бузиб,
Икки қават қурармиш!

Тушликда ҳам ё шашлик,
ёки грилл ейишар,
Мастава ва лағмонни,
Нима ўзи у дейишар!

Мактабнинг олди ҳар кун,
Машинага тўларкан,
Кутубхоначи Спаркига,
Жой ҳам етмай қоларкан!

Кеча уч-тўрт ўқитувчи,
Iphone 13 pro олди,
Мактабда А52 ишлатадиган,
Битта қоровул қолди!

Ҳаммаёқда дув-дув гап,
Ҳамма ҳайрон ҳамма лол,
Ўқитувчилар доллардан,
Касса ўйнар бемалол!

Кимё фани ўқитувчиси,
Ўтган кун тўй қилди қаранг,
Санъаткор кўп, Шерали
Бир дона қўшиқ айтди аранг!

Ўқитувчилар бой бўлса,
Жуда қизиқ бўларкан,
Хаёлдаги бу гапларга,
Ишониб ҳам қоларкан!

P.S.: Ўқитувчилик энг олий касб хисобланадиган ва бу касбни муносиблар эгаллайдиган юртда чинакам тараққиёт бўлади.

БAРЧAГA УЛAШИНГ

"Халқ таълими ходимлари"
каналига аъзо бўлинг

https://t.me/+9H9YVYxQD842YzRi
4.0K views03:44
Ochish/sharhlash
2022-11-09 17:00:53 #ЮРИДИК_КОНСАЛТИНГ

Бугунги кунда ўзимиздаги муаммоларни ҳал қилиш учун юристларга эҳтиёж сезамиз. Шунинг учун ҳозир сизларга анча йиллик тажрибага эга бўлган яқиндагина телеграмда канал очган юристлар каналини тафсия этаман.

Канал юристлари фуқаролик, оила, меҳнат ҳуқуқи, айниқса, таълим соҳасида яхшигина тажрибага эга.

Юридик_консалтинг канали орқали ҳозир сиз энг долзарб ҳисобланган дарс тақсимоти, ўқитувчиларни ишга олиш ва ишдан бўшатиш билан боғлиқ бўлган саволларингизга жавоб олишингиз мумкин. Шунингдек, каналда сиз таълимга оид қуйидаги саволларга жавоб топасиз.

МФЙ раиси этиб сайланган ўқитувчи мактабда дарс бериши мумкинми ?
Пенсионер укитувчи тоифа олиши ёки малакага бориши шартми ?
Cambridge Assessmant English сертификатига эга бўлган ўқитувҳиларга устама тўланиши керакми ?
Мактаб директори қанча дарс соати олишга ҳақли ва бунда дарс тақсимоти қандай амалга оширилиши керак ?
Янглиш ҳолда ўқитувчига тўланган иш ҳақи (устама) қайта ундириладими ?

Ҳа айтганча, ушбу каналда аттестатцияга оид бўлган саволларингизга ҳам жавоб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: https://t.me/yuridikkonsalting
3.3K views14:00
Ochish/sharhlash
2022-11-09 06:43:39 Ҳар ойда тўланадиган 5 миллион сўмлик устама ва мукофот пулларини 2000 нафар педагог ходим олиши маълум қилинди

Хабарингиз бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 425-сонли қарори билан Халқ таълими вазири жамғармаси ташкил этилиб, мазкур жамғарма ҳисобидан малакали педагог кадрлар ва илғор ходимлар 5 млн 60 минг сўмлик ҳар ойлик устама ҳамда бир марталик пул мукофоти олиши белгиланганди.

Аммо бундай устама ва мукофот пуллари ҳаммага ҳам берилавермайди. Яъни Халқ таълими вазирлиги Республика бўйича ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларнинг чекланган сони белгилаб беради.

Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 21 октябрдаги 328-сонли буйруғи билан вазир жамғармаси ҳисобидан устама оладиган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларнинг чекланган сони Республика бўйича 2000 нафар этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар ойлик устама у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида берилади. Бунда ходимнинг иш жойи, лавозими ўзгарган ҳолда ҳам унинг ҳар ойлик устамаси сақлаб қолинади ва белгиланган муддатга қадар тўланади.

Xalq ta'limi Info
6.0K views03:43
Ochish/sharhlash
2022-11-07 09:51:02 Иккинчи чоракдан бошлаб онлайн дарслар тажриба-синовдан ўтказилади

Масофавий таълимни умумтаълим мактаби ўқувчиларининг таълим олиш жараёнларига босқичма-босқич жорий этиб бориш мақсадида масофавий таълим шакли — “Online maktab” дастури тажриба-синов жараёнлари ўтказилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, 2022-2023 ўқув йилининг иккинчи чорагидан бошлаб ўтказиладиган мазкур масофавий таълим жараёнида Тошкент шаҳар мактабларида таҳсил олаётган 60 нафар 7-синф ўқувчилари ота-оналар ва ўқувчиларнинг ўз ихтиёрига асосан саралаб олинади.

Бунда умумтаълим мактаблари маъмурияти томонидан ўқувчиларнинг ота-оналари билан анкета-сўровномалари ўказилади ҳамда унинг натижаларига кўра талабгор ўқувчилар рўйхати шакллантирилади.

Масофавий таълим жараёнларига жалб этилган ўқувчиларнинг дастлабки билим даражасини аниқлаш ва ўзлаштириш жараёнларини мониторинг қилиб бориш мақсадида бошланғич синов (кириш тести) ўтказилади.

Синов натижаларига кўра, масофавий таълим олишга мўлжалланган ҳар бири 30 нафар, жами 60 нафар ўқувчидан иборат, таълим ўзбек ва рус тилларида олиб бориладиган 2 та синф ташкил этилади.

Мазкур тажриба-синов якунлари бўйича келгусида умумий ўрта таълим босқичида масофавий таълим шаклини жорий этиш бўйича зарур таклифлар тайёрланади. “Online maktab” дастури тажриба-синов жараёнлари ҳақидаги тўлиқ маълумот билан Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаси орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

"Халқ таълими ходимлари"
каналига аъзо бўлинг

https://t.me/+9H9YVYxQD842YzRi
3.7K views06:51
Ochish/sharhlash