Get Mystery Box with random crypto!

Мотивация

Telegram kanalining logotibi motivatsiya_oz — Мотивация М
Telegram kanalining logotibi motivatsiya_oz — Мотивация
Kanal manzili: @motivatsiya_oz
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-06-16 18:06:57 ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси таниқли уламо, Фарғона вилояти Данғара тумани “Саид Аҳмадхон ҳожи” жоме масжиди имом-ноиби Ёрқинжон қори Фозиловнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳум қори домланинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Аллоҳ таоло марҳум қори домланинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Ёрқинжон қори Фозиловнинг оила аъзолари, фарзандлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

@motivatsiya_oz
https://t.me/motivatsiya_oz
52 views15:06
Ochish/sharhlash
2021-06-14 00:02:54
Зар қадрига заргар етади!

@motivatsiya_oz
https://t.me/motivatsiya_oz
47 views21:02
Ochish/sharhlash
2021-06-08 12:49:44 Ҳаётдаги энг катта адашувлар "Ахир мен бундан ҳам яхши ҳаётга лойиқманку" деган тушунчадан бошланади. Аслида сизнинг ҳозирги "ёмон" аҳволингиз кимлар учундир ушалмас орзу ва армондир. Лекин сиз бунга қаноат қилмайсиз, уни бузасиз, чунки ўзингизни аслида бундан ҳам яхши ва бахтли ҳаётга лойиқман, деб ҳисоблайсиз. Лекин икки нарсани унутиб қўйгансиз:
1) Агар бу дунёдаги неъматлар Унинг наздида заррача аҳамиятли бўлса, золимларга пашшанинг қанотича бахт ва неъмат бермас эди, бу дунёда.
2) Сиз нимага лойиқлигингизни Унинг Ўзи билади, сиз эмас. Зотан Иблис ҳам ўз ўлчови билан "Мен оловдан яратилганман, мен яхшироқман" деган эди.
Шукр қилинг, шунда зиёда бўлади. Аллоҳ ҳеч бир банданинг ташқи кўринишига, насл-насабига, соғломлигига, ўқиган институтига, ишлаётган жойига қарамаган. Зотан ўша "мен бундан ҳам яхшисига лойиқман, чунки..." деб санашни бошлаган сифатларингизнинг ҳаммасини Унинг Ўзи берган.


Саид Комил М. Холхўжа

@motivatsiya_oz
https://t.me/motivatsiya_oz
42 views09:49
Ochish/sharhlash
2021-06-06 11:35:30
Норвегияда картошкани балиқ билан экиш усули мавжуд экан. Бу усулни анча қадимий дейишяпти, лекин кўпчилик учун янгилик бўлса керак. Аниқланишича балиқ (сардина) самарали органик ўғит ҳисобланар экан. Бу усулда етиштирилган картошка анча қиммат тураракан. Сабаби шундай органик ўғит қўлланилганда картошка таркибида кўп миқдорда фосфор ва фолий кислотаси ҳосил бўларкан. Бу усулнинг камчилиги - кўп маблағ талаб қилиши. Чунки катта майдонларга кўп балиқ кўмишга тўғри келади.

Elyor Tursunov

@motivatsiya_oz
https://t.me/motivatsiya_oz
30 views08:35
Ochish/sharhlash
2021-06-03 10:43:19 Албатта мўминлар биродардирлар.
Солиҳ инсонлар улар бир бирлари билан кўришмасаларда, вақти етганда дўст эканликларини исбот қиладилар.
Улар дўст эканликларини исбот қилиш учун ҳаракат қилмайдилар, балки уларнинг мўминликлари, қалблари шунга етаклайди.
Солиҳ дўстларингиз кўп бўлсин.


Обидхон Ҳамидов

@motivatsiya_oz
https://t.me/motivatsiya_oz
29 views07:43
Ochish/sharhlash
2021-05-29 16:51:11 ХОТИНГА НИМА ФАРҚИ БОР?!

2015 йилда Нобель мукофотини олган турк кимёгари Азиз Санжар айтади:
Бир кун хотиним деди:
- Азиз! Чиқиндиларни чиқариб ташланг!
Мен дедим:
- Мен Нобель мукофотини олганман.
Шунда хотиним деди:
- Нобель мукофотини олган Азиз! Чиқиндиларни чиқариб ташланг!

@motivatsiya_oz
https://t.me/motivatsiya_oz
38 views13:51
Ochish/sharhlash
2021-05-25 17:24:32 Тил ҳақида ҳангома

Андижонлик мулла акаларимиздан бири яқинда Тошкентда бир идорага кирибди. Қабулхонадаги қизлардан бири русча гапириб кутиб олибди. Мулла акамиз унга жавобан чиройли қилиб арабча гапириб кетибди. Ҳалиги қиз ҳайрон қотибди. Шунда қори ака: "Синглим, сен русча билсанг, мен арабча биламан. Русчангни ҳам тушунаман. Аммо ўзинг ўзбек қизи экансан, Ўзбекистонда турибсан, кўриб турибсан, мен ғирт ўзбекман, нима қиласан олифталик қилиб, ўз тилингда гапиравер", деб танбеҳ берибди.
Яхши услуб экан.

Ҳасан ал Муқрий

@motivatsiya_oz
https://t.me/motivatsiya_oz
43 views14:24
Ochish/sharhlash
2021-05-24 22:54:37 #Севги ўзи нима ?
ЯСМИН МУЖАҲЕД

@muallim_media



37 views19:54
Ochish/sharhlash
2021-05-22 21:22:20 Билмадим, бунинг сабаби нима. Бироқ, илтимос қиламан, энди-энди "покликка, холисликка интилаётган, нафси билан курашаётган қалбларга жидду жаҳд билан осилиб, уларни васваса қилувчи" шайтон Алайҳилаънага ёрдам бериб қўйманг.
Бундай қилманг, илтимос.
Ундан кўра мана шундай ҳолатдаги опаларингиз, сингилларингизни "қўлидан тутинг". Тўғри йўлга бурилишганини олқишланг. Уларга яна-да тўғрироғи қандай бўлишини умумий насиҳатлар билан(хослаб эмас) англатинг.
Зеро, Ислом сизнинг хос ҳовлингиз эмаски, унга фақат сизнинг кўзингизга диндор бўлиб кўринганларни киритсангиз.
Аллоҳ уни қалбини мойил қилиб турсаю, сиз уни кўксидан итарсангиз. Бу нима деган гап?
Хўрлигим келди бугун.
"Динни кўра олмаган"имиз майли, "динни кўрсата олмаётганимиз" учун хафа бўлиб кетдим...

Gavhar Nasrulloh

@motivatsiya_oz
https://t.me/motivatsiya_oz
29 views18:22
Ochish/sharhlash
2021-05-22 21:22:20 Шайх Ҳазратларининг қайсидир китобларида (адашмаётган бўлсам, "Одоблар хазинаси"да эди шекилли) васваса таърифида шундай сатрлар бор эди:
"Шайтон хароба қалбларни эгаллаб олган бўлади, шу туфайли унинг наздида уларни васваса қилишнинг ҳожати бўлмайди.
Покланиб, маълум даражада тақвога эга бўлган, Аллоҳга қурбат ҳосил қилган қалблар борки, шайтон уларни асло йўлдан ура олмайди. Шунинг учун уларни васваса қилишдан умидини узади.
Бироқ покликка, холисликка интилаётган, нафси билан курашаётган қалблар борки, шайтон айнан ана шу қалбларга жидду жаҳд билан осилиб, уларни васваса қилади."
Хўш, ҳозир жамиятимизнинг аксарият қисми қай аҳволда?
Одамлар билан мулоқотга киришар эканмиз, ҳар кимнинг диний илми ҳар хил даражада эканига гувоҳ бўламиз.
Шундай инсонлар борки, "Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман", дейдию, ҳатто иймон калимасини ҳам билмайди.
Яна шундайлар бор, уч-тўрт кичик сурани ёдлаган, сурани ўқир экан, мазмуни қандайлигидан ҳам бехабар. У ҳам ўзини, мусулмонман, дейди.
Шундайлар борки, бувиси, бобоси кичиклигидан беш вақт намоз ўқиганини кўриб улғайгани учунгина, намоз ўқийди. Намозни нима сабабдан ўқияпти ўзи, нимага йилда бир рўза тутади — сабабидан ўзи бехабар.
Баъзи тоифа бор, амалларни фарз экани учун қилаётганини айтади. Лекин "фарз" ўзи нима эканини тушунмайди.
Шундай тоифа бор, умрида бирор ҳадис ўқимаган, Қуръони Каримни ҳатто қўлига ҳам ушлаб кўрмаган, дин фақат қалбда бўлади, асосийси, қалби пок бўлса, бировга ёмонлик тиламаса — айни мусулмонлик шу, деган фикрда.
Мана шундай халқ вакилалари бўлган аёллар ҳам турфа хил диний-руҳий ҳолатдалиги аниқ.
Атрофидаги, ён-веридаги воқеалар, гап-сўзлар таъсири остида асталик билан, болалигидан дин ҳақида мутлоқ хато тушунчада бўлганини англаётганлар бир талай.
Бу каби опа-сингилларимиз англагани сайин, тобора сиполашиб, аввал этаги бироз узун, кейинроқ енги узун кўйлакларга, ундан сўнг кичикроқ рўмол, сўнг узунроқ рўмолни орқадан ўрашга ўтишмоқда. Шу билан тенг равишда диний адабиётлар излашади, диний каналларга обуна бўлишади, диндорларга яқинлашишади.
Ва мана шу изланишлар, яқинлашишлар оқибатида, динга қалблари яна-да мойил бўлиб, ҳижобланишади.
Хуллас, юқорида санаб ўтилган босқичдагиларнинг ҳар биридан атрофимизда етарлича топилади.
Шу жойга келганда бироз чекиниш қиламан:
Шайх ҳазратларининг бир видео чиқишлари бор эди. Намоз ўқимай рўза тутадиганларнинг рўзаси ҳақидаги саволга жавоб берилган эди ўша видеода.
"Намоз бошқа амал, рўза бошқа амал. Рўза тутаётган одамга: "Намоз ўқимай тутган рўзанг рўза эмас, — дейиш ўрнига, — Баракалла, асли рўза тутиш намоз ўқишдан қийинроқ. Рўзани тута олибсизми, демак намозни ҳам бемалол ўқий оласиз", — дейиш керак деб гапирган эдилар.
Шу билан биргаликда, тармоқларда кенг айланиб юрадиган, энди намозга кираётгани учун илк бор масжидга бориб, телефони чақириб қолгани учун маломат қилинган, у ердан чиқиб чилимхонага бориб, ундан ёқимсизроқ ҳолатга дуч келса ҳам, яхши муомалага йўлиққан инсон ҳақидаги ҳикояни ҳам эсланг.
Шундай экан, ҳижобли бир қизни кўрсатиб, "Мен бу ерда динни кўрмаяпман", — дейиш қанчалик тўғри?
Ҳар қадамда фаҳшу зино, "маънавиятчи посбонлар"нинг қаршилиги, ўрни келса, оила аъзоларининг катта-кичик эътирозларига қарамай, бир муслима синглингиз ўзидаги кичиккина, ҳеч ким ҳижжалаб ўргатмаган, бироз ундан, бироз бундан, бироз тасодиф қўлига тушиб қолган бирор бир китобдан олинган, ҳаминқадар, яккам-дуккам диний билими билан ўз динига, Исломига амал қилишга уринаётган экан, нега сиз унга қўлингизни бигиз қилиб: "Мен бу ерда динни кўрмаяпман", "Бу ерда динийлик йўқ" дейсиз?
Нега уни кўксидан итарасиз? Унга қўшиб қалбидан энди-энди Исломга муҳаббат уйғонаётган бошқа сингилларингизни ҳам бездириб қўйишингиз мумкинлигини ҳис қиляпсизми?
Тўғри, эҳтимол диний илми юқори бўлганларимизнинг атрофларида ҳам худди ўзи каби диний жиҳатдан илмли инсонлар йиғилгани учун, уларнинг кўзларига бу каби одамлар мутлоқ динсиз кўринар...
Улар бу каби илмсиз инсонларни тушуна олмаслар.
23 views18:22
Ochish/sharhlash