Get Mystery Box with random crypto!

Солиҳлар бир-бирларига уч нарсани тавсия қилишарди. Агар тароз | Moslemʼs blog

Солиҳлар бир-бирларига уч нарсани тавсия қилишарди. Агар тарозининг бир палласига олтин, бошқасига шу гапларни қўйилса, бу гаплар оғир вазн босади.

1. Ким ўзи билан Аллоҳ таолонинг ўртасини ислоҳ қилса, Аллоҳ таоло у бандаси билан инсонларнинг ўртасини ислоҳ қилиб қўяди.

Аллоҳ таолога қулликни ўрнига қўйган банданинг бошқа бандалар билан муносабати, Аллоҳ таолонинг фазли билан яхши томонга ўзгаради.

2. Ким ичини ислоҳ қилса, Аллоҳ таоло у бандасининг ташқарисини ислоҳ қилиб қўяди.

Қалб касалликларидан тузалишга уринган банданинг ташқи аъзолари билан қиладиган ишлари ҳам, Аллоҳ таолонинг фазли ила яхши томонга ўзгаради.

3. Ким охират ишига эътибор қаратса, Аллоҳ таоло у бандасининг дунё ва охират ишига кифоя қилади.

Аллоҳ таоло ибодатларга эътиборини кучайтирган бандасининг дунёдаги ва охиратдаги ишларини ўнглаб қўяди.

Нозимжон Ҳошимжон