Get Mystery Box with random crypto!

Клип фикрлаш. Фикрлашни оширишнинг борган сари имконияти кам | Moslemʼs blog

Клип фикрлаш.

Фикрлашни оширишнинг борган сари имконияти камайиб бормоқда, нега бундай ҳолат юз бермоқда?

Буни дунёга тез-тез ўзгарувчи образлар, яъни клиплар орқали қараш талаби вужудга келгани билан баҳолаш мумкин. Бу талабни эса ТикТок видеолар, сторислар, сериаллар, реклама, умуман олганда атрофимиздаги барча нарсалар ривожлантириб юбормоқда.

Замонавий фильмлар кичик-кичик блоклардан ташкил топган, уларда блоклар тез-тез алмашиниб туради. Вирус янгиликларга ҳам эътибор берсангиз, бир янгилик иккинчиси билан боғланмаган.

Масалан, қаердадир портлаш содир бўлганлиги ҳақидаги янгиликдан кейин қандайдир мушукнинг туғилиши ҳақида янгилик чиқади. Натижада эса мияда ўзига хос чалкаш-чулкаш ҳолат содир бўла бошлайди, инсон мияси ҳали бир мавзуни тушуниб олмасдан дарҳол орқасидан иккинчи мавзу кела
бошлайди.

Маълумотнинг тез-тез алмашиши туфайли инсонда маълумотни таҳлил қилиш қобилияти пасайиб боради. Бундай инсонларни бошқариш осонлашади, чунки улар ёлғон маълумотни ростидан ажратиб ололмайди, фақат қабул қилади, таҳлил эса кейинга қолиб кетаверади.

Мияга миллионлаб ёрқин картинкалар жойлашиб олади, бу ҳолатдан қутулиш учун тажриба ўтказинг - ҳеч бўлмаганда клип маълумотдан бир сутка давомида узоқлашинг. Китоб ўқишни бошланг, фильм, тикток, сторислардан узоқлашинг. Ўзингизни клип маълумотдан узоқроқ тутинг. Маълумотни таҳлил қилиш нима эканлигини бир эсланг. Бир кунда фикрлашингиз қанчалик ўсганлигини миянгизда ҳис қиласиз.


@bektoshkhatamov