2022-07-16 08:10:00
Бир киши қўй боқувчи чўпоннинг олдидан ўтаётиб:
"Эй чўпон! Сенинг илминг борми?" деган эди, чўпон: "Менда беш сўз бор, агар сен ҳам бешта қўшсанг илмимни мукаммал қилиб оламан", деб жавоб берди. Ҳалиги киши: "Ўзи қандай илминг борки, мен унга қўшсам!" деса, чўпон:
"Эй ҳожам!
Биринчиси: рост сўз турганда ёлғон гапирмайман.
Иккинчиси: ҳалол нарса турганда ҳаром ишлатмайман.
Учинчиси: Ўзимда айб бўла туриб, одамлар айбини зикр қилмайман.
Тўртинчиси: Аллоҳ мени кўриб турганига қаноат ҳосил қилгач, У Зотга осийлик қилмайман.
Бешинчиси: Менга етарли неъмат бўла туриб, нонкўрлик қилмайман", деб жавоб берди.
Шунда ҳалиги киши: "Сен ўзингда аввалгилар ва кейингиларнинг илмини мужассам қилибсан! Сен ўзингдаги ана шу сўзларга амал қилишда бардавом бўл, унга қўшимча қилишнинг ҳожати йўқ экан", деди.
@mirarabmadrasa
диний маърифий канал! Instagram | Facebook | Sayt | YouTube
4.5K views05:10