Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида илк бор журналистика, юр | MIRARABMADRASA.UZ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида илк бор журналистика, юриспруденция ва компьютер инжиниринги каби йўналишлар бўйича қабул ўтказилмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг ўқув ишлари бўйича проректори Зокиржон Рўзиев маълум қилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси илмий салоҳияти 66 фоизни ташкил этади. Айни пайтда Академияда “Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар”, “Мумтоз шарқ филологияси” ҳамда “Исломшунослик” факультетлари мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида 10 та кафедра фаолият юритмоқда.

Жорий йилдан илк маротаба “Матншунослик ва адабий манбашунослик (араб тили)”, “Журналистика" (халқаро журналистика), “Юриспруденция (ислом ҳуқуқи)”, “Компьютер инжиниринги (“Компьютер инжиниринги”, “АТ сервис”, “Ахборот хавфсизлиги”, “Мультимедиа технологиялари)” таълим йўналишларига қабул ўтказилмоқда.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк