Get Mystery Box with random crypto!

ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ! Таълим сифатини баҳолаш ва тестология бўйи | Milliy markaz

ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ!

Таълим сифатини баҳолаш ва тестология бўйича халқаро даражадаги эксперт, математика фанлари номзоди Марк Зельман энди орамизда йўқ.

Жаноб Зельман Америка кенгаши, Манчестер университети, Educational Testing Service (ETS, АҚШ) каби нуфузли ташкилотларда ва Graduate Record Examination, Graduate Management Admission test, National Assessment of Educational Progress (NAEP), SAT I, GRE, PRAXIS, PAEG каби лойиҳаларда фаолият олиб борган.

У Жаҳон Банки, USAID, Британия кенгаши, IADB ташкилотлари томонидан молиялаштириладиган таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича сезиларли халқаро тажрибага эга. Марк Зельман Грузия, Арманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Покистон, Таиланд, Боливия, Эфиопия, Косово, Украина, Ўзбекистон, Россия, Саудия Арабистони ва Уммон каби мамлакатларда миллий синов ва баҳолаш тизимларини ривожлантиришга ҳиссасини қўшган.

Марк Зельман Ўзбекистонда кўп йиллар давомида Таълим инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги билан яқиндан ҳамкорликда миллий тест ва баҳолаш тизимини ривожлантириш бўйича тадқиқотлар олиб борган.

Сўнгги йилларда Таълим инспекцияси ҳузуридаги Халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази билан ҳамкорликда Жаҳон Банки лойиҳаси доирасида Кенг кўламли миллий баҳолаш тизимини жорий қилиш бўйича халқаро консультант сифатида фаолият олиб бораётган эди.
Таълим инспекцияси ҳузуридаги Халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази жамоаси Марк Зелманнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

@milliymarkaz