Get Mystery Box with random crypto!

Миллион Китоб

Telegram kanalining logotibi millionkitob — Миллион Китоб М
Telegram kanalining logotibi millionkitob — Миллион Китоб
Kanal manzili: @millionkitob
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.61K
Kanalning ta’rifi

Бу каналда китоблар ҳақида суҳбатлашамиз.
Мурожаат учун @MK_administ

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-01-20 16:08:21 Ўзини қидирган одам китоби ҳақида 13 дақиқа.
25 тилга ўгирилиб, 1 500 000 нусхада сотилган асар.

Тингланг, китобларга қизиқишни оширинг.
Каналга обуна бўлинг бу биринчи қадам.

Видео шаклида кўриш учун қуйидаги ҳавола устига босинг


3.0K views13:08
Ochish/sharhlash
2022-01-20 16:08:08
#10 китоб - Ўзини қидирган одам. Зулматдан нур сари.

Холид Эртуғрулнинг ҳаётий воқеаларга асосланган ва кўплаб тилларга таржима қилинган ушбу асари сизнинг ҳам ҳаётингизда янги саҳифалар очади.

Ўзини қидирганлар учун.

•Муқоваси юмшоқ.
•144 бетдан иборат.

Китоб ҳақида 13 дақиқа ичида танишиб чиқинг.
8.1K views13:08
Ochish/sharhlash
2022-01-12 15:52:03
Холид Эртуғрулнинг “Ўзини қидирган одам" китобини ўқиб тугатдик. Тез кунда видеосини чиқарамиз, ин шаа Аллоҳ.

Зулфу Ливанелининг “Сўнгги орол” китоби ярмидан ўтди. Тугаса уни ҳам видео қиламиз.

Қўлимдаги китоб, Искандар Паланинг “Афсона”си ҳам ўзига жуда тортяпти. 382 бетдан иборат бу ромонни тез кунда ўқишни бошлаймиз.

2022 йилнинг биринчи 12 кунида сиз қайси китобларни ўқиб тугатишга улгирдингиз?
Юқорида айтилган китобларни ўқиганмисиз?

Ҳурмат билан @MillonKitob жамоаси
4.3K viewsedited  12:52
Ochish/sharhlash
2022-01-11 19:44:33
#Iqtibos

​​Yerga oʻzga sayyoraliklar tushdi.
Nemislar: "Bularning ilm va taraqqiyotidan qanday foydalansak boʻlarkin? "
Ruslar : "Bular yerga qanday yetib kelishdi? Fazoviy uchqichlari qanday ishlarkin? "
Amerikaliklar: "Bular bilan qanday urushsa boʻlarkin? Zaif nuqtalari qayerda ekan?"
Musulmonlar: "Fazoviy mahluqlar nikohi joizmi, shayxim?"

Mubashshir Ahmad
Olim, Odam va Olam kitobidan

@MillionKitob
2.8K viewsedited  16:44
Ochish/sharhlash
2022-01-06 17:31:25 #Иқтибос

- Муаллим бей! Инсон умри учун эртанги кун кеч бўлиши мумкин. Мен ҳозироқ бошламоқчиман. Ўзимни алдаб юришга ҳожат қолмади, ўзлигим билан юзма-юз келиш вақти етди, менимча. Мен ҳам таҳорат қилсаммикин, нима дейсиз?..

...

Меҳмонни таҳорат қилиш жойига олиб борар эканман қаттиқ ҳаяжонда эдим. Бир неча соат аввал ҳам Аллоҳнинг борлигига ишонмайдиган ва буни ярим асрлик умри давомида бош ғоя сифатида кўтариб юрган бу одам Буюк Қудрат соҳибининг қаршисида саждага бош қўйиб, Ундан афв сўраш учун тайёрланмоқда. Хатти-ҳаракатларидан ёш боладек ҳўнграб юбормаслик учун ўзини базўр тутиб тургани малум эди.

"Ўзини қидирган одам" китоби.

@MillionKitob
2.6K viewsedited  14:31
Ochish/sharhlash
2022-01-06 13:38:00
#Иқтибос

Мавзуни ўзгартириш мақсадида марксистларнинг "тенглик" деб аталувчи, аммо ўз юртларида бу ишни амалга оширолмаган ғоя ҳақида гап бошладик. "Ўша одам" бу назария ҳакида "Коммунизм
дунёда тенглик ва биродарликни ўрнатади" дея қисқача гапириб ўтди. Бирон мисол келтиришини талаб қилсак, "Социалистик ўлкалар ҳали бу савияга етганлари йўк" дея жавоб берди.

Савол бераман ногаҳон:
– Етмиш йилдан буён Россияда коммунистик режим амалда. Баробарликни ўрнатиш учун шунча йил етмайдими
?

"Ўзини қидирган одам" китоби

Бу китобни ўқиганлар борми? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.

@MillionKitob
4.2K viewsedited  10:38
Ochish/sharhlash
2022-01-06 11:44:05 ​​Китобхонларга 10 тавсия:

1. Ўзингиз учун қизиқарли мавзудаги китобни танланг.

2. Иложи бўлса, ҳажми унча катта бўлмасин.

3. Ўқиш давомида ручка ёки қалам билан муҳим гапларни белгилаб боринг.

4. Бу ишни телефоннинг эслатмалар қисмига ёзиш ёки расмга олиш билан ҳам қилиш мумкин эди, аммо телефон сизни чалғитиб қўяди, шунинг учун уни четроққа олиб қўйинг.

5. Муҳим бир қоида бор: нима иш қилаётган бўлсангиз, эътиборни фақат ўшанга қаратиш керак, миядаги бошқа хаёлларни "ўчириб" қўйиш керак. Жумладан, китоб ўқиётганда ҳам.

6. Китобдаги имловий хатоларга эътибор қилманг. Сиз мусаҳҳиҳ эмассиз, маъносига диққат қилинг.

7. Албатта, истамасангиз ҳам воқеалар ривожи тасаввурингизда жонланади, мабодо бундай бўлмаса, диққатни ошириб, асарни ўз онгингизда "саҳналаштиринг". Шунда эслаб қолишингиз осон бўлади.

8. Кунлик режангиз бўлсин ва уни албатта бажаринг. Китобни олиб қўйишдан олдин хатчўп билан келган жойингизни белгилаб қўйинг.

9. Аёллар сумка олиб юришга одатланган, эркакларда ҳам зарур нарсаларни олиб юриш учун сумка ёки шунга ўхшаш бирор нарса бўлиши керак. Бу зарур нарсалар қаторида албатта китоб ҳам бўлади. Шунда бирор жойда кутиб қолишга тўғри келса, вақтингиз зое бўлмайди.

10. Ўқиганларингизни бошқаларга гапириб беринг ёки ижтимоий тармоққа ёзинг, видео қилинг. Ҳеч бўлмаса, телефоннинг эслатмалар қисмига ёки кундалик дафтарингизга ёзиб боринг.

Ғиёсиддин Юсуф

@Kitaabun — китоблар ва тўғри ёзиш ҳақида
2.0K views08:44
Ochish/sharhlash
2022-01-05 21:48:31
#Иқтибос

"Оҳ, болакайлар! Оҳ, менинг жажжи ошна-оғайниларим, ҳаётдан қўрқманг! Яхшилик билан яшасангиз, ҳаётда қўрқадиган ҳеч нарса йўқдир!"

Достоевский
Ака-ука Карамазовлар китобидан

@MillionKitob
2.2K viewsedited  18:48
Ochish/sharhlash
2022-01-04 18:28:45
“Азон китоблари”да яхши китоб сотувда бор экан.
Ўқинглар, жуда яхши китоб.

@ShavkatHasan тавсия қилади
2.2K views15:28
Ochish/sharhlash
2021-12-25 19:12:19 Беморига ўсимта сабабли 6 ойлик умри қолганини айтган дўхтир бир неча кундан кейин автоҳалокат натижасида оламдан кўз юмди.

"Пешонамдаги нур" китоби.

Хулоса: ўлиш учун бемор бўлиш ёки кексалик ёшига етиш шарт эмас.

@ShavkatHasan
2.8K views16:12
Ochish/sharhlash