Get Mystery Box with random crypto!

​​Китобхонларга 10 тавсия: 1. Ўзингиз учун қизиқарли мавзудаг | Миллион Китоб

​​Китобхонларга 10 тавсия:

1. Ўзингиз учун қизиқарли мавзудаги китобни танланг.

2. Иложи бўлса, ҳажми унча катта бўлмасин.

3. Ўқиш давомида ручка ёки қалам билан муҳим гапларни белгилаб боринг.

4. Бу ишни телефоннинг эслатмалар қисмига ёзиш ёки расмга олиш билан ҳам қилиш мумкин эди, аммо телефон сизни чалғитиб қўяди, шунинг учун уни четроққа олиб қўйинг.

5. Муҳим бир қоида бор: нима иш қилаётган бўлсангиз, эътиборни фақат ўшанга қаратиш керак, миядаги бошқа хаёлларни "ўчириб" қўйиш керак. Жумладан, китоб ўқиётганда ҳам.

6. Китобдаги имловий хатоларга эътибор қилманг. Сиз мусаҳҳиҳ эмассиз, маъносига диққат қилинг.

7. Албатта, истамасангиз ҳам воқеалар ривожи тасаввурингизда жонланади, мабодо бундай бўлмаса, диққатни ошириб, асарни ўз онгингизда "саҳналаштиринг". Шунда эслаб қолишингиз осон бўлади.

8. Кунлик режангиз бўлсин ва уни албатта бажаринг. Китобни олиб қўйишдан олдин хатчўп билан келган жойингизни белгилаб қўйинг.

9. Аёллар сумка олиб юришга одатланган, эркакларда ҳам зарур нарсаларни олиб юриш учун сумка ёки шунга ўхшаш бирор нарса бўлиши керак. Бу зарур нарсалар қаторида албатта китоб ҳам бўлади. Шунда бирор жойда кутиб қолишга тўғри келса, вақтингиз зое бўлмайди.

10. Ўқиганларингизни бошқаларга гапириб беринг ёки ижтимоий тармоққа ёзинг, видео қилинг. Ҳеч бўлмаса, телефоннинг эслатмалар қисмига ёки кундалик дафтарингизга ёзиб боринг.

Ғиёсиддин Юсуф

@Kitaabun — китоблар ва тўғри ёзиш ҳақида