Get Mystery Box with random crypto!

Бобур Бобомурод расмий канали

Telegram kanalining logotibi bobur_bobomurod — Бобур Бобомурод расмий канали Б
Telegram kanalining logotibi bobur_bobomurod — Бобур Бобомурод расмий канали
Kanal manzili: @bobur_bobomurod
Toifalar: Adabiyot , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.36K
Kanalning ta’rifi

Дилдаги гапларим...

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-31 13:52:46
Tarixiy hujjat: bundan roppa-rosa 31 yil avval, 1991 yil 31-avgust kuni jonajon Vatanimiz O‘zbekistonning mustaqilligi e’lon qilingan!

PS. Mystaqillik bayrami muborak bo‘lsin, aziz yurtdoshlar!

@bobur_bobomurod
525 views10:52
Ochish/sharhlash
2022-08-31 03:07:09
Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий госпиталида Мустақиллик байрами 31 йиллигига бағишланган тадбирдан лавҳалар...

@bobur_bobomurod
474 views00:07
Ochish/sharhlash
2022-08-31 02:57:48
Юнусобод тумани 13-даҳасидаги "Янгибоғ" маҳалласида Мустақиллик байрамига бағишланган тадбир самимий ўтди.

@bobur_bobomurod
417 views23:57
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:59:46
30/8/2022.

Бугун анча бошқача кун бўлди. Эрталабдан анчагина йўл босиб, Пискент туманидаги жазони ўташ колониясига етиб бордик. Бу ерда Республика Маънавият ва маърифат маркази ва унинг қошидаги Маърифатчилар жамияти ташаббуси билан Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган байрам дастури бўлди. "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиорининг туб моҳиятини айнан шу жойда янада англагандай бўлдик. Тан олиб айтиш керак давлатимизда эътибордан четда қолиб кетмаяпти деярли ҳеч ким. Биз бу ердаги маҳкумлар қалбига оз бўлсада яхши кайфият, умид, яхшилик бағишлаган бўлсак, йўл юриб чарчаганларимиз, кетган вақтимизга розимиз...

PS.1) Белда белбоғ билан берилиб ўйнаётган бу киши 15 йилдан бери қамоқда экан...
2) Даврани олиб борган ва охирида шеър айтган бу киши 13 йилдан бери қамоқда ва ҳали яна 7 йил муддати бор экан...

PPS. Қўшиқлар Кумуш ижросида...

Озодлик буюк сўз ва улуғ неъмат!

@bobur_bobomurod
446 views15:59
Ochish/sharhlash
2022-08-28 21:00:22 Худо хор қилганни бандаси бор этолмас,
Худо ёр билганни бандаси хор этолмас...

Бобур Бобомурод
Ботир Қодиров

@bobur_bobomurod
491 views18:00
Ochish/sharhlash
2022-08-28 18:31:09
#РАСМАН

Қоракўл академик лицейининг 219 нафар (99%) ўқувчиси талабаликка тавсия этилди!

2021-2022 ўқув йилида Бухоро Давлат университети Қоракўл Академик лицейини тамомлаган 221 нафар ўқувчилардан 219 нафари (99,10%) мамлакатимизнинг турли олий таълим муассасаларига талабаликка тавсия этилдилар. Мазкур таълим даргоҳ битирувчилари ҳар йилгиданда самарали натижа қайд этиб, 86% йигит-қизлар давлат гранти асосида талаба бўлдилар. Маълумот учун, Академик лицейнинг 220 нафар ўқувчиларидан 217 нафари ( 98,6 фоиз) 2020-2021 йилда ҳам талабаликка тавсия қилинганди.

internet

PS. Устозларга ҳам, ўқувчиларга ҳам қойил!

@bobur_bobomurod
1.5K views15:31
Ochish/sharhlash
2022-08-28 16:38:34
Тахтакўпир туманида йўлда бир хонадоннинг яхши куни нишонланаётганлиги устидан чиқиб қолдик. Қорақалпоқ халқи меҳмондўст, қўноқни яхши кўради, дарров даврага олиб киришди. Бир отахон 1000 ойлардан, 85 ёшлардан ошган эканлар. Қўни-қўшнилар, қариндошлар йиғилиб, тўй қилиб, табриклашяпти экан. Биз ҳам табрикладик, ҳам дуоларини олдик. Дилимбетов Умирбек Дилимбетович Тахтакўпир туманида 1936 йил туғилиб, шу ерда улғайиб, меҳнат қилиб, ўзларидан кўпайган пиру бадавлат отахон эканлар. Мени ҳаваслантиргани оддий қишлоқ уйининг деворидаги авлодлар сурати (ўзига хос шажара) бўлди. Унда отахоннинг фарзандлари, невара-эвара, чеваралари акс этган. Жуда бир ибратли ҳол.
Айтганча, олти кун ичида узоқ-узоқ йўл юриб, олти шаҳар ва туманларда эртаю кеч кетма кет тадбирларда бўлдик. Раҳмат эшитдик, олқиш олдик. Айнан шу тўйда эса эл елкамизга тўн ёпди, меҳрини, миннатдорлигини самимий изҳор қилди. Биз ҳам бу содда, танти элимиздан миннатдор бўлдик. Қорақалпоқ сафаридан яхши таассуротлар билан қайтдик...

@bobur_bobomurod
510 views13:38
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:11:13
Ассалому алайкум.
Ҳар сафар юрт кезганимизда ҳамсафарларимиз билан яқинроқдан танишамиз, қадрдонлашамиз. Шу билан бирга янги қадрдонлар орттирамиз. Ҳамидбекни кейинги йилларда ижтимоий тармоқларда айланаётган ўзининг юморга йўғрилган шеърларини ижро қилган "Xamidbek Otaxon o‘g‘lidan tozosi" видеолари орқали ғойибона танир эдим, фикрим ҳам яхши эди. Хоразмга сафаримиз давомида эса бу йигит билан анча яқиндан танишдик, суҳбатлашдик. У биз борган давраларни қувноқлик ва зукколик билан олиб борди, ўзининг иқтидорини намоён этди, устозларга ҳурмат кўрсатди ва барчамизда ажойиб таассурот қолдирди. Ҳамидбек ўзи яхши шоирнинг ўғли ва қарангки ўзи ҳам шеърлар ёзади. Шеърлари турли мавзуда. Унинг ҳазилнамо шеърлари анча оммалашган. Кўнгли ҳам очиқ яхши йигит. Ҳамидбекнинг (@xamidbek_otaxon_ogli) бугун таваллуд топган куни. Уни чин юракдан табриклайман ҳамда унга ҳаёт ва ижодида омаду зафарлар тилайман.

@bobur_bobomurod
510 views04:11
Ochish/sharhlash
2021-02-13 18:58:31 2021.2.13.

Болалик - кўчага, одамлар орасига эрта чиқиб кетилган пайтлар эсга тушиб кетаверади ҳар замонда...
Ҳаёт мактаби мустаҳкам бўлган. Сабоқлари кўп асқатди...

@bobur_bobomurod
2.2K views15:58
Ochish/sharhlash
2021-02-13 18:50:34
2.2K views15:50
Ochish/sharhlash