Get Mystery Box with random crypto!

Millionersha

Telegram kanalining logotibi millionersha_uz — Millionersha M
Telegram kanalining logotibi millionersha_uz — Millionersha
Kanal manzili: @millionersha_uz
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 874

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-10 17:25:13 ҚИЗЛАРГА ЎРГАТИНГ!

• Сендан кейин эркак киши бўлса нарвонга чиқма. Бир четда тур. Эркак чиққанидан сўнг ундан кейин сен чиқ!
• Лифтда бегона эркак бўлса лифтга чиқма. У чиқсин. Кейинги сафар сен чиқ!
• Амакингни ўғли, тоғангни ўғли, холангни ўғли билан қўл бериб кўришма!
• Гаплашадиган кишинг билан доимо керакли масофани сақла!
• Қанчалик яқин бўлмасин, кишилар билан муомала қилганингда чегарани сақла.
• Виқорингни муҳофаза қил!
• Йўлларда дугоналаринг билан кулишиб гаплашма. Кўча одобини сақла!
• Сен бор жойга катталар кирса диққатли бўл. Катталарни ҳурмат қил. Қарияларга ўрнингни бер!
• Кўчада отадан бошқа эркаклар бегонадир. Улар билан гаплашиш шарт эмас. Қариндош бўлсада, қалби касаллар кўп!
• Бирор дўконда оғирроқ нарсани кўтармоқчи бўлсанг рукуъ қилгандек эгилма. Олдин ўтириб кейин кўтар. Мана шу яхшироқ бўлади. Кўринишинг хуник бўлмайди!
• Автобус ёки таксида бутун ҳаётингни достон қилма. Овозингни кўтарма!

Баъзилар юқоридаги ишларни йўқолиб кетган эскилик сарқитлари деб қарайди. Аммо бизга тушгани уларни ўз ўрнига қайтаришдир. Булар буюк динимизнинг асл ўзакларидандир!

Аллоҳ хотин-қизларимизни фитналардан асрасин!

Абдулқодир Полвонов
614 views14:25
Ochish/sharhlash
2022-12-10 17:11:25 ​​​​​​═════ ══════

Ҳозирги даврда нималар бўляпти?

• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди.

• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди.

• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар.

• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди.

• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти.

• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди.

• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам.

• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз.

• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.

Эй Роббим! Аҳволимизни ислоҳ қилгин ва бизга гўзал хотима бергин.
414 views14:11
Ochish/sharhlash
2022-12-08 15:31:13
467 views12:31
Ochish/sharhlash
2022-12-05 17:10:04 ДОНО БОЛА (Таъсирли воқеа)    

Бир неча асрлар олдин Боғдод ислом тараққий этган шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари яшаган. Шу сабабли шаҳар Ислом динининг илм маркази ҳисобланган. Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдод мусулмонларига уч савол бериш амри билан ўз элчисини жўнатди. Элчи шаҳарга етиб боргач, халифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда халифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди. Элчи минбарга чиқиб:
— Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол- мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича: Аллоҳдан аввал нима бўлган? Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими? Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди:
— Дадажон, рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!
Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Халифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди. Рум элчиси ёш мусулмонга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади:
— Аллоҳдан аввал нима бўлган?Бола саволга савол билан жавоб берди:
— Санашни биласизми?
— Ҳа, - деди элчи.
— Унда ўндан пастга қараб сананг!Элчи "ўн, тўққиз, саккиз, дея санай бошлади ва ниҳоят "бир" деб тўхтади.
— Нега тўхтадингиз?, деди бола.
— Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?!, — деди ҳайронлик билан элчи.
— Оддий бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир.Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди:
— Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?
— Шам келтириб ёқинг, - деди бола. — Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг.
— Аммо, шамнинг нури ҳар тарафга таралади: шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга... Аниқ бир томонни айтиш мушкул, - дея ҳайрати ортди элчининг.
— Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасан?! «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир...» (Нур, 35) хитоб қилди бола.Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршида турган бу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволни беришга оғиз жуфтлар экан, болакай унга:
—Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, — деди.Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади:
— Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
— Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди. Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди. Аллоҳ уни гўзал ҳикмат ва динни чуқур тушуниш иқтидори билан тақдирлади. Унинг исми Нўъмон ибн Собит бўлиб, у бутун дунёга Имоми Аъзам номи билан машҳурдир.
633 views14:10
Ochish/sharhlash
2022-12-04 18:00:57 Дунё кўзингга тор бўлиб қолганида ушбу қиссани эслагин:

– Етти фарзанднинг отаси эди. Уч ўғил ва тўрт қиз.
– Биринчи ўғиллари икки ёшдан бироз ўтгач вафот топган.
– Иккинчи ўғиллари бир ярим ёшда вафот қилган.
– Учинчи ўғиллари 17 ойлигида вафот этган.
– Биринчи қизлари турмушга чиқиб, 28 ёшида вафот топган.
– Иккинчи қизлари турмушга чиқиб, 21 ёшида вафот бўлган.
– Учинчи қизлари турмушга чиқиб, 27 ёшида вафот қилган.
Ўғил ва қиз фарзандларининг барчаси у зотнинг тирикликларида вафот топган. Фақат қизлари Фотима у зотдан кейин бироз яшаган.
Сизга ҳам мусибат ва ғам ташвиш тўқнаш келса, ушбу қиссани эслаб қўйишни тавсия этаман.

Бу киши ким эканларини билгандирсиз?

(Жавоб: Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам)


Изоҳ: Баъзи манбаларда саналар қуйидагича келган экан: Тўнғич ўғиллари Қосим 17 ойлигида, иккинчи ўғиллари Абдуллоҳ 1 ёшга тўлмасидан, кенжа ўғиллари Иброҳим 18 ойлигида, катта қизлари Зайнаб 31 ёшида, иккинчи қизлари Руқайя 22 ёшида, учинчи қизлари Умму Кулсум 28 ёшида вафот топганлар.
657 views15:00
Ochish/sharhlash
2022-12-04 17:57:38
572 views14:57
Ochish/sharhlash
2022-12-04 17:55:43
608 views14:55
Ochish/sharhlash
2022-12-04 17:53:18
659 views14:53
Ochish/sharhlash
2022-04-27 18:14:34 Муҳаммадлоиқ қори

Ҳатмона: ДУО
2.1K views15:14
Ochish/sharhlash
2022-04-27 10:23:02
Оиша Розияллоҳу Анҳо айтадилар:

Мен: "Эй Аллоҳнинг Расули айтингчи? Қадр кечаси қайси кундалигини билсам, нима деб айтай?", дедим. У зот: "Аллоҳумма иннака афуввун тухиббул ъафва фаъфу ъанний", деб айтгин", дедилар

(Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, деган)
__
(Маъноси: Эй Роббим, Сен авф қилгувчисан ва авф қилишни яхши кўрасан. Мени авф эт)

Musolliyn
3.6K views07:23
Ochish/sharhlash