Get Mystery Box with random crypto!

Millionersha

Telegram kanalining logotibi millionersha_uz — Millionersha M
Telegram kanalining logotibi millionersha_uz — Millionersha
Kanal manzili: @millionersha_uz
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 874

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-03-23 09:07:49 РАМАЗОННИ ТОПДИ
Ямандан икки киши келиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида иймон келтирди. Уларнинг бири бошқасига қараганда кўпроқ ибодат қилар эди. У Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга жиҳод қилиб шаҳид бўлди.
Нариги шериги эса ундан кейин бир йил яшаб вафот қилди.
Талҳа ибн Убайдуллоҳ розиёллоҳу анҳу туш кўрди. Тушида жаннат эшиги олдида турган эмиш. Ҳалиги икки Яманлик киши ҳам ўша ерда турган эмиш. Бир фаришта келиб бир йил кейин вафот этган Яманлик кишини жаннатга киришини айтди. Сўнгра фаришта яна қайтиб чиқиб шаҳид бўлган Яманликни ҳам жаннатга киришини айтди. Сўнгра яна қайтиб чиқиб Талҳа розиёллоҳу анҳуга деди:
- Сен қайт! Ҳали сенинг умринг бор!

Талҳа розиёллоҳу анҳу кўрган тушини одамларга айтиб юрди. Одамлар унинг тушидан, ҳалиги Яманликларнинг ҳолидан таажжубланиб юришди. Бу гап Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга етиб боргач кишиларга дедилар:
- Нимадан таажжубланаяпсизлар?
- Эй Аллоҳнинг Расули! Анави Яманлик ибодатли киши эди, шаҳид бўлди. Аммо шериги жаннатга ундан аввал кирди?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга шундай дедилар:
- Жаннатга аввал кирган киши ундан кейин бир йил яшамаганмиди?
-Яшаган эди!
- Рамазонни топиб, рўза тутиб, намоз ўқиганмиди?!
- Ҳа!
- Унда иккаласининг ўртасидаги фарқ осмон билан ер қадардир!

Мана, Рамазоннинг олдида турибмиз. Рамазонни топган, ҳамда рўзаси ва намози билан шаҳид биродаридан ўзиб кетган юқоридаги Яманликнинг топган ажрига яқин турибмиз иншааллоҳ! Мусобақа қилайлик. Мўъминнинг умри фақатгина яхшиликни зиёда қилиши керак.
Аллоҳ йўлидаги очликка, чанқоқликка марҳабо биродарлар! Бу соатлар ўтиб кетади. Бундан сўнг ичакларимиз яна тўлади. Томоқларимиз яна ҳўл бўлади, аммо ажр қолади иншааллоҳ!
Мажруҳ қалбларга даво бўладиган, маҳзун қалбларга тасалли бўладиган, тоғлар қадар ажр бўладиган қуръон қироатига марҳабо! "Алиф лам мим" ни ҳарф демайман. Алиф бир ҳарф, лам бир ҳарф, мим бир ҳарфдир!
Қиём ва тароввиҳга марҳабо! Бунда оёқлар Аллоҳ учун тик туради. Қалблар ўз уловини Унинг эшигида тиз чўктиради. Ширин машаққатлар лаҳзаси ўтиб кетади. Аммо буюк ажр қолади!
Садақага марҳабо! Фақир-мискинларни таомлантиришга марҳабо! Булар қолади. Кафаннинг чўнтаги йўқ. Садақа молимизни охиратга юборадиган ягона йўлдир!

Манба: t.me/Abdulqodir_Polvonov
1.9K views06:07
Ochish/sharhlash
2022-03-16 10:54:15
Истисҳо - ёмғир тинишини сўраш дуоси

اللَّهمَّ حوالَينا ولا علَينا ، اللَّهمَّ على الآكامِ والظِّرابِ وبُطونِ الأوديةِ ، ومَنابتِ الشَّجرِ.

Ўқилиши: “Аллоҳумма ҳаваалайна ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма ъала-л-аакаами ваз-зироби ва бутуни-л-авдияти ва манаабити-ш-шажар”.

Маъноси: “Аллоҳим, устимизга эмас, атрофимизга ёғдир. Аллоҳим, тепаликларга, қир-адирларга, водийлар бағрига ва дарахтзорларга ёғдир”.

Қачонки, ёмғир кўпайиб кетиб, унинг зараридан хавф пайдо бўлса, мазкур дуони ўқиш мустаҳабдир.

Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
1.7K views07:54
Ochish/sharhlash
2022-02-17 18:25:59
Саййидул айём муборак бўлсин!

​​​​Мусулмон киши Жума куни қуйидагиларни ёдда тутиши керак!

1. Ғусл қилиш
2. Энг чиройли кийимларни кийиш
3. Хушбўйланиш
4. Масжидга пиёда бориш
5. Масжидга эртароқ бориш
6. Имомга яқинроқ ўтириш
7. Хутбани қунт билан эшитиш
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловат айтиш. ﷺ
9. Кўп дуо қилиш
10. Каҳф сурасини ўқиш

@foydali_kun
2.7K views15:25
Ochish/sharhlash
2022-02-17 18:21:56 #Ибрат

​​ТАЪСИРЛИ ВОҚЕА

Бу воқеа ироқлик такси ҳайдовчисининг ҳаётида рўй берди. Яхшиси, воқеани унинг ўзи сўзлаб берсин:
- Оддий кунларимдан бири эди ўша кун. Мижозларимдан бирини айтилган манзилга олиб бориб қўйдим. Машинамни ортга қайтараётганимда кўпқаватли уйдаги балконлардан бирида турган ёшгина жувоннинг менга шошиб қўл силтаётганига кўзим тушди. Аёл менга «кутиб туринг» деяётгандай ишора қиларди. Бироздан кейин ҳовлиқиб етиб келди. Уст-боши хароб, ранг-рўйи бир аҳволда. Лекин ажабланмадим. Ҳозир бутун Ироқ аҳолисининг деярли ярми шу аҳволда...
-Мени тиланчи деб ўйламанг, - деди жувон салом бергач. –Уйда уч гўдагим очдан ўляпти!..
Унинг овозидаги дард юрагимни зирқиратиб юборди.

-Эримни босқинчи аскарлар ўлдиришган. Ҳозиргача бор-будимни сотиб кун кўриб келдим. Аммо энди қўлга илингулик ҳеч нарсам қолмади. Болаларим уч кундан буён туз тотишгани йўқ. Ўзим нима бўлсам бўларман, лекин гўдакларимнинг нон сўраб ёлборишларига чидолмаяпман. Худо йўлида, етимларимга ёрдам қилинг!..
Шартта чўнтагимга қўл солдим. Бир даста пулимни чангаллаганимда, шайтон ғалаён қилди: «Нима қиляпсан ўзи?! Бунақаларни энди кўришингми? Ахир бу пулларни не машаққат билан йиққансан-ку! Болаларингнинг ризқини қийиб йиққансан!»
Чинданам шундай. Машинамнинг ғилдиракларини алмаштириш учун неча ойлардан буён пул йиғаётгандим. Хотиним емоқ-ичмоғимизни озайтириш ҳисобига йиғиб берганди бу пулларни. Ҳар кеча ишдан қайтишимни хавотир билан кутиб ўтиради, емирилган ғилдираклар билан бирор ҳалокатга учрамасайди деб қўрқиб ўтиради.

Бугун устахонага боришим керак...
Жувон ўйланиб қолганимни кўриб, йиғлаб юборди.
-Тиланчилик қилиб ўрганмаганман. Жон қардошим, нон дардида номусимни сотишга мажбур қолмайин. Имконингиз бўлса, гўдакларимнинг жонини, менинг номусимни сақлаб қолишга ёрдам беринг...
Юрагим ёниб кетди! Ёнимдаги бор пулни олдим-да, жувонга тутқаздим:
-Ҳеч қачон номусингни сотма, синглим! Бу пуллар бир кунингга ярар. Қолганини Аллоҳ беради.


Менинг қўлимдан келгани шу...
Жувон ҳаяжондан қалтираб кетди. Кейин ингичка қўлларини кўтариб, дуо қилди:
-Аллоҳим бу яхшилигингизнинг муносиб мукофотини берсин! Сизни Ўзи ярлақасин! Ўзи қўлласин!..
Ўша куни аранг нон пули топиб, уйга қайтдим.
-Устахонага бормадингизми? – дея хавотир билан тикилиб турган хотинимга ёлғон гапиришга мажбур бўлдим:
-Бордим. Аммо ҳозир менинг машинамга мос ғилдираклар йўқ экан. Келтиргач, ўзлари хабар беришади...
Орадан уч кун ўтди. Кечқурун уйга қайтсам, хотиним қўлимга бир парча қоғоз тутқазди.


-Ғилдиракларни ўрнатишга бораркансиз. Устахонадан хабар юборишибди, - деди суюниб.
Анграйиб қолдим. Ахир бу қанақаси! Ҳеч қанақа устахонага бормаганман-ку!
Шошиб қоғозга қарадим. Исм-шарифим, манзилим тўғри ёзилган. Устахона манзилиям бор.
Хотинимга сир бой бермадим, аммо эрталабгача ухлолмай чиқдим. Балки янглишишгандир? Бошқасига адаштиришгандир?
Эртасига эрталаб айтилган манзилга бордим. Шогирд бола қўлимдаги қоғозни олди-ю, менга ҳайратланиб қаради ва ичкарига югуриб кетди. Бироздан кейин ҳаяжондан титраган овози эшитилди:
-Келди, уста! У келди!
Ҳайратим минг чандон ошиб турганида, ичкаридан тўладан келган, эллик ёшлардаги уста шошиб чиқиб келди.

Менга бирпас тикилиб турди-да, ҳўнграб йиғлаганича бағрига босди:
-Демак, сен экансан-да! Демак, бу сен экансан!
Ҳеч нарсага тушунмасдим. Лол эдим. Охири ўзимни қўлга олиб, устанинг қўлларидан маҳкам тутдим.
-Нималар бўляпти ўзи? Тушунтириб беринг менга, уста!
Уста қалтироқ қўллари билан кўз ёшларини артаркан, дедики:
-Мана уч кечадирки, тушимга Расулуллоҳ (с а в) киряптилар. Менга дейдиларки, «Фалон манзилдаги фалончини чақиргинда, машинасининг ғилдиракларини алмаштириб бер. Фақат ундан ҳақ олма. Ҳақини мен тўлайман.

Қиёматда шафоатимга ноил бўласан!»... Аллоҳ учун сўзла, қардошим, қандай яхшилик қилгандингки, Расулуллоҳ(с а в)нинг ўзлари сенинг мушкулингни осон қилиш ҳаракати
далар? Қандай...
Мен ортиқ устанинг сўзларини эшитмасдим. Кўз ёшларидан бўғилиб қолгандим, юрагим қинидан чиққудек потирларди:
(Субуҳаналлоҳ)

Манба : TARIQATUZ
1.5K views15:21
Ochish/sharhlash
2022-02-16 14:12:27 Намозга қандай ошиқ бўламиз?
– Намоздан олдин, азон эшитганимизда осмонлару ернинг эгаси бизни Ўзи билан мулоқотга чақираётгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмизми?
– Таҳорат қилаётганда, подшоҳларнинг подшоҳи билан юзма юз туришга тайёргарлик қилаётганимизни ўйлаб кўрганмизми?
– Намозни бошлаётиб, такбири таҳримани айтганимизда эшитувчи, билувчи Зот – Роббимиз билан роз айта бошлаганимизни ўйлаб кўрганмизми?
– Намозда Фотиҳа сурасини ўқиётганда Холиқимиз билан хос суҳбатда эканимизни ўйлаб кўрганмизми?
– Намоздаги ҳаракатларда, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган, минглаб йиллардан бери рукуъ ва сажда қилаётган фаришталар ҳақида ўйлаб кўрганмизми?
– Сажда қилганимизда энг улкан ва гўзал маконда эканимизни, инсон саждада Роббига энг яқин туришини ўйлаб кўрганмизми?
– Намоз охирида салом берганда Аллоҳ билан кейинги учрашувга интизор бўлиб, завқу шавқдан куйиб ёнганмизми?

Манба .
1.3K viewsedited  11:12
Ochish/sharhlash