Get Mystery Box with random crypto!

#ТАНЛОВ_2023_ҚУРИЛИШ Қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган А | MIGRANT NEWS ™

#ТАНЛОВ_2023_ҚУРИЛИШ

Қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

2023 йил 11-январь куни, соат 13:30 да
Россия Федерацияси йирик иш берувчиларидан "Велесстрой" МЧЖга қарашли Ленинград вилояти Усть-Луга туманида жойлашган қурилиш объектларида ишлаш учун шартнома асосида ишга таклиф қилинади.

Таклиф этилаётган бўш иш ўринлари:

1. Арматура тўқувчи (арматурщик)
2. Бетончи (бетонщик)
3. Дурадгор (плотник)

ТАЛАБЛАР:

- 22-50 ёшдаги эркаклар;
- Камида 1 йиллик иш тажрибага эга бўлиши;
- Жисмонан соғлом;
- Хорижга чиқиш паспортига эга бўлган эркаклар;
- Муқаддам судланмаган бўлиши
- Рус тилини мулоқот даражада билишлиги

ҚУЙИДАГИ ХАРАЖАТЛАР ИШ БЕРУВЧИ ТОМОНИДАН ҚОПЛАНАДИ:
(кейинчалик ойлик маошидан ушлаб қолиш шарти билан)

Авиа чипта
Патент ҳужжатларини расмийлаштириш
Турар жой харажатлари
Махсус ишчи кийим;
3 маҳал озиқ-овқат харажатлари

ИШ ВАҚТИ: Ҳафтасига 6 кун, кунига 10 соат

МАОШ: 35 000 - 60 000 минг Россия рубли. ишбай, соатига 180 Россия рублидан бошлаб

Юқоридаги бўш иш ўринларига ўтказиладиган танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар БИОМЕТРИК (ЗАНГОРИ) ҲАМДА ХОРИЖИЙ (ҚИЗИЛ) ПАСПОРТЛАРИ билан қуйидаги манзилга келишлари сўралади.

Танлов вақти: 2023 йил, 11-январ куни соат 13:30 да

МАНЗИЛ: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. "ИШГА МАРҲАМАТ" мономаркази биноси 2-қавати.
Ташқи меҳнат миграция агентлиги Андижон филиали.
Мурожаат учун телефон: +99895-202-33-55, +99895-204-33-55

Каналимизга обуна бўлишни унутманг:

https://t.me/agency_andijan