2022-09-07 16:52:56
МУҲИМ: Патент қилмасдан, ҳар 3 ойда «кирди-чиқди» қилиш ва 90/180 қоидасиОлдин чет элликлар 3 ойлик «регистрация» тугаганидан сўнг чегарага бориб, эски миграция картасини янгисига алмаштириб келар эди. Айни пайтда қонун ўзгарди.
90/180 қоидаси нима ўзи? Осонроқ тушинтирганда, мигрант РФ ҳудудида охирги 6 ой (180 кун) ичида 90 кундан ортиқ патентсиз (ёки РВП/ВНЖ) юролмайди ва фақат 3 ойдан кейин қайтиб келиши мумкин! 180 кун ичида мигрант РФ'дан чиқиб-кириб юриши ҳам мумкин. 10-15 кун бошқа давлатда юриб, яна Россияга қайтиб келиши мумкин. Аммо шуларни ичида РФ'да бўлган кунларини йиғиб ҳисобланганда 90 кун бўлса (охирги 6 ой ичида), Россиядан чиқиб кетиши керак бўлади.
90 кундан ошса нима бўлади? РФ'га кириш тақиқланади! Ва қанча кунга ошиб кетган бўлса, запрет муддати шунчалик узоқ бўлади (3,5 ва ҳатто 10 йилгача).
90 кундан ортиқ юрган ва запретга тушмаган бўлсангиз, энди ҳеч нарса бўлмайди деб ўйламанг. Техник хатолар туфайли давлат идораларида маълумотлар бир неча ой давомида кўриб чиқилиши мумкин.
Бу қоида ҲУЖЖАТ БИЛАН ИШЛАБ ЮРГАН (патент, РВП, ВНЖ) мигрантларга умуман тааллуқли эмас! Улар хохлашса 100 марта «кирди-чиқди» қилишсин, бўлаверади.
Бу ҳақда билармидингизми? Изоҳ қолдирсангиз, хурсанд бўламиз
2.2K views13:52